Суд қарорларини ижро этиш самарадорлигини ошириш мақсадида Хоразм вилоят суди раиси мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ходимлари ҳамда туман(шаҳар) МИБ бўлими бошлиқлари билан учрашди.
Йиғилишда асосий масала Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан тасдиқланган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 8, 24-моддаларига асосан ижро ҳужжатларини қайтарилишига барҳам бериш мақсадидаги Қўшма кўрсатма ҳамда унда белгиланган вазифалар бўлди.
Мулоқотларда ижрога юборилган суд ҳужжатларининг МИБ туман бўлимлари томонидан қайтарилиш сабаблари ва электрон база бўйича айрим тушунмовчиликларга ойдинлик киритилди.
Якунда ижро самарадорлигини ошириш, иш сифатини яхшилаш мақсадида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда суд қарорлари ижросининг вақтида таъминланишига тўсқинлик қилаётган камчиликларни қонун доирасида бартараф этишга келишиб олинди.
“Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида Хоразм вилоят, Урганч туманлараро маъмурий судлари судьялари ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди судьялари иштирокида “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида Хоразм юридик техникумида “Ахборот соати” ўтказилди.
Унда судьялар ўқувчиларни суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар ва Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар билан таништиришди.
“Ахборот соати” техникум ўқувчиларига мос мавзуларда давом этиб, шахсларга нисбатан қонунбузилиш ҳолати ёки бошқа низоли вазиятлар бўлса судга мурожаат қилиши орқали ҳуқуқларини ҳимоя этиши мумкинлиги тушунтирилди.
Тадбир якунида, судьяликка тайинланиш тартиби, Судьялар олий мактабида ўқиш учун белгиланган талаблар каби бўлажак ҳуқуқшуносларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Тадбиркорлик иқтисодиётимизнинг устувор йўналиши этиб белгиланган янги Ўзбекистонда сўнгги йилларда бу соҳани ривожлантиришга қаратилган икки мингга яқин атрофида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Уларга асосан, рухсатномаларни расмийлаштириш тартиблари соддалаштирилиб, муддатлари ўртача икки бараварга қисқартирилди. Ортиқча текширишлар, нақд пул, валюта ва хомашё бўйича кўплаб чекловларга барҳам берилди. Бундай қулайлик ва имкониятлар натижасида янги субъектлар кескин кўпайиб, аввалдан ишлаётганлари фаолиятини кенгайтирмоқда.
Шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги «Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 415-сонли Қарори тижорат ташкилотлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, юридик шахслар ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим турларини тугатиш ҳамда замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш мақсадида қабул қилинган.
Мазкур қарорга асосан 2022 йил 1 декабрдан бошлаб тижорат ташкилотлари фаолиятига оид бир неча талабларбекорталаблар бекор қилинган. Жумладан қуйидаги ташкилотларга нисбатан ички аудит хизматларини ташкил этиш, масъулияти чекланган жамиятлар, бундан активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлган, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқбўлган масъулияти чекланган жамият, шунингдек, кредит ташкилоти мустасно, активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баробаридан кам бўлган, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқбўлган акциядорлик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари, масъулияти чекланган жамиятнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш, масъулияти чекланган жамиятнинг юридик шахс ҳисобланган иштирокчилари вакилларига умумий йиғилишда иштирок этиш учун бериладиган ишончномани нотариал тартибда тасдиқлаш, масъулияти чекланган жамиятда захира жамғармаси ташкил этилганда, унинг миқдорини устав фондининг (устав капиталининг) камида 15 фоизи этиб белгилаш.
Шунингдек 2023 йил 1 мартдан бошлаб унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклида юридик шахс ташкил этишга йўл қўйилмайди. Адлия вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023 йил 1 мартга қадар амалда фаолият юритиб келаётган унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш жараёнларини 2025 йил 1 январга қадар якунлашни назарда тутувчи ташкилий чора-тадбирлар режасини тасдиқланган.
Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг қимматли қоғозлар эмитентлари томонидан ахборот ва ҳисоботларни ошкор этиш талабини такомиллаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилиб, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб, қимматли қоғозлар фонд биржасининг листингига киритилган хўжалик жамиятлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқошкор этиладиган ахборот ва ҳисоботлар билан бир қаторда пул маблағларининг ҳаракати ҳамда акциялар чиқаришнинг бир қисми бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни ошкор этада, қимматли қоғозлар фонд биржасининг листингига киритилмаган хўжалик жамиятлари рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланадиган муҳим фактларни мажбурий тартибда ошкор этмайди, бундан тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган акциядорлик жамиятлари, шунингдек, уларнинг таркибидаги акциядорлик жамиятлари мустасно.
Бундан ташқари, Хўжалик жамиятларининг иштирокчиси (акциядори) ва кредиторлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб масъулияти чекланган жамият устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваридан кўп бўлган пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас, юридик шахслар қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этилганда, корхоналарнинг ҳуқуқва мажбуриятлари, топшириш ҳужжатида кўрсатилган ёки кўрсатилмаганлигидан қатъий-назар, қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтган ҳисобланади, хўжалик жамиятлари кузатув кенгашининг акция, корпоратив облигация ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш бўйича қарорлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқмуҳим факт сифатида ошкор қилинади. Унга мувофиқ 2023 йил 1 мартдан бошлаб қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ўзининг расмий веб-сайти орқали қуйидаги фактлар тўғрисидаги ахборотни улар юз берган санадан икки иш куни ичида эълон қилади, қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, уни тўхтатиб туриш, амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топиш, қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, лицензияни бекор қилиш, қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, хизматларни кўрсатиш ва (ёки) ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи малака сертификатини бериш.
Мазкур қарорга кўра, 2023 йил 1 июлдан бошлаб хўжалик жамиятининг филиаллари, ваколатхоналари ташкил этилганлиги ва унинг устав фонди (устав капитали) шакллантирилганлиги ҳамда тўловга қобилиятсизлиги юзасидан иш қўзғатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинади. Бунда, мазкур маълумотлар масъул вазирлик ва идоралар томонидан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига киритиб борилади.
Шунга кўра, фонд биржасида қимматли қоғозлар билан савдоларни амалга ошириш қоидаларига киритиладиган биржа аъзоларига ва листинг компанияларига таъсир қилувчи муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар улар тасдиқланишидан камида ўн беш кун олдин фонд биржаси сайтида муҳокамага қўйилади. 2023 йил 1 январдан бошлаб устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши мажлиси ва иштирокчилари (акциядорлари) умумий йиғилиши баёнлари улар расмийлаштирилгандан сўнг ўн кун муддатда Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Давлат мулки» ахборот тизимида жойлаштирилади.
Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, ушбу қарор, тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратишга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга йўналтирилгани билан соҳада давлат сиёсатининг сифат жиҳатидан янги даражага ўтишидан далолат беради.
Дилшод Шарипов, Боғот туманлараро иқтисодий судининг судьяси
Ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ва уларни суд-ҳуқуқ йўналишидаги қонунчилик янгиликлари билан таништириш мақсадида вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан ТАТУнинг Урганч филиалида “Судья ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
“Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида ташкил этилган учрашувда вилоят суди раисининг фуқаролик ишлари бўйича ўринбосари А.Маткаримов ва судьялар М.Йўлдошева, Ж.Қурязов, А.Раҳимов, Ғ.Мирзаев, Х.Балтаев ва З.Султоновлар иштирок этиб, талабаларнинг судга доир билимларини оширишди.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрига эътибор, судларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва адолатни таъминлашдаги ўрни ҳам маърузачилар эътиборидан четда қолмади.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда ёшларнинг суд тизими, судья бўлиш учун белгиланган талаблар, судларга тааллуқли ишлар тоифаси ва бошқа соҳага доир саволларига жавоб берилди.
“Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида аҳолининг судга доир ҳуқуқий билимларини ошириш ва уларни соҳадаги ислоҳотлар билан таништириш мақсадида вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ вилоят филиалида “Ахборот соати” ўтказилди.
Унда вилоят суди раисининг иқтисодий ишлар бўйича ўринбосари И.Тешаев ва вилоят суди судьялари М.Қурбонов, В.Қазақовлар ходимларни судларга мурожаат қилиш тартиби билан таништиришди.
Шунингдек, “Ахборот соати”да Президентнинг “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармони ҳамда унда белгиланган масалалар бўйича ҳам тушунтириш берилди.
Иштирокчилар электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар ва фуқаролар билан юзага келадиган низоли вазиятларни суд орқали ҳал этиш каби саволларига жавоб олишди.
“Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан ТТАнинг Урганч филиалида “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида “Ахборот соати” ўтказилди.
Унда вилоят суди раисининг жиноят ишлари бўйича ўринбосари У. Бакдурдиев ва вилоят суди судьялар З. Якубов, Д. Муратовлар иштирок этиб, талабаларни суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар билан таништиришди.
“Ахборот соати” тиббиёт академияси талабаларига мос мавзуларда давом этиб, юртимизда барча фуқаролар тенг ҳуқуқ ва мажбуриятга эга эканлиги, инсоннинг асосий ҳуқуқларини таъминлаш мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асоси ҳисобланиши ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб берилди.
Мулоқотларда, судьялар тиббиёт ходимларига нисбатан кўрилган жиноят ишлари, шифокорларнинг ҳаракатсизлиги қандай жавобгарликка сабаб бўлиши каби талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.