Судьялар тиббиёт ходимлари билан ҳуқуқий суҳбат ўтказди

Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни аҳолига етказиш мақсадида Хоразм вилоят суди томонидан вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида шифокорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда вилоят суди раисининг жиноят ишлари бўйича ўринбосари Улуғбек Бакдурдиев ва вилоят суди судьяси Зафар Якубовлар қатнашиб, тиббиёт ходимларига Конституцияга киритилаётган суд йўналишидаги ўзгаришлар ҳамда шахс дахлсизлиги, айбсизлик презумпцияси каби долзарб масалалар бўйича тушунтириш беришди.

Шунингдек, мулоқотларда жорий йилнинг 27 март куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун белгиланган жавобгарлик масаласига тўҳталиниб, ҳуқуқбузарларга жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ тайинланиши мумкинлиги айтилди.

Очиқ мулоқот тарзида давом этган тадбирда иштирокчиларнинг мавзуга доир саволларига жавоб берилди.

Хоразм вилоят суди матбуот хизмати