Электрон почта манзил:

info@supcourt.uz

Фуқаролар қабулхонаси:

(+998 62) 228-66-12

Манзил:

Ўзбекистон Республикаси, Урганч ш., 220100, Тинчлик кўчаси, 22

Интерактив хизматлар

Статистик маълумотлар

Статистик маълумотлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг республика судлари фаолиятига доир статистик маълумотлар базаси

Ўтиш
Cуд қарорлари тўплами

Cуд қарорлари тўплами

Судлар бўйича барча якуний суд қарорларини тўлиқ ёки шахссизлантирилган матнда ушбу ҳавола орқали билиб олинг.

Ўтиш
Давлат божи калькулятори

Давлат божи калькулятори

Бу хизмат тури судларга мурожаат қилишда тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдорини аниқлашда яқиндан ёрдам беради.

Ўтиш
image
image
image
image
image
image

Электрон суд хизматлари

MY.SUD.UZ - суд хизматларидан фойдаланишнинг инновацион, ишончли ва қулай йўли

Мурожаат

Судга тўғридан - тўғри электрон шаклда мурожаат йўллаш.

Электрон тўлов тизими

Барча судларда фуқаролар томонидан амалга ошириладиган барча тўловларни тўлашнинг ягона электрон тизими.

Видеоконференц алоқа

Масофадан туриб суд мажлисида иштрок етиш

Мажлислар жадвали

Суд мажлислари жадвали билан танишиш – судларда ишларни суд мажлисида кўриб чиқишга тайинланган санаси ва вақти ҳақида онлайн тарзда хабардор бўлиб бориш имконини беради.

Давлат божи калькулятори

Бу хизмат тури судларга мурожаат қилишда тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдорини аниқлашда яқиндан ёрдам беради.

Мурожаат намуналари

Фуқаролар судларга мурожаат қилишда ҳужжатларнинг тайёр намуналаридан мутлақо бепул фойдаланиш имконияти

image

MY.SUD.UZ

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг интерактив хизматлари портали

Сўнгги янгиликлар

РАСМИЙ АХБОРОТ

Хоразм вилоят судлари томонидан 2025 йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида одил судловни, хусусан фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек тадбирқорларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини таъминлашда муайян ишлар амалга оширилди.

Ҳисобот даврида биринчи инстанция судларида жами 79.335та ишлар кўриб тамомланган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 28,3 фоизга ошган.

Ҳуқуқбузарлик материаллари 63,3 фоизга, иқтисодий ишлар 21,0 фоизга, фуқаролик ишлари
28,4 фоизга, жиноят ишлари 3,6 фоизга, ҳуқуқбузарлик ишлари 7,4 фоизга ошган, жиноят иши материаллари 22,9 фоизга камайган.

Туманлараро, туман, шаҳар судларида ҳар бир судьянинг ўртача ойлик иш ҳажми жиноят ишлари бўйича 33тани, маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари бўйича 400тани, фуқаролик бўйича 412,6 тани, иқтисодий ишлар бўйича 409,7 тани ташкил қилган.

Вилоят судларининг ўртача ойлик иш ҳажми жиноят судлов ҳайъати судьяларига жами инстанцияларда 8,8 та(Апелляцияда 3,8 та, Кассацияда 2 та, Тафтишда 3 та) ташкил қилиб, кўрилган жиноят материаллари бўйича 14,8 та, маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича жами инстанцияларда 10 та;

Фуқаролик судлов ҳайъати судьяларига 17 та;

Иқтисодий судлов ҳайъати судьяларига 13 та;

Биринчи инстанция судлари томонидан кўрилган жами 60.356 та ишнинг 1562 таси ёки 2,7фоизи вилоят судларида апелляция ва кассация инстанцияларида кўрилган бўлиб, 97,3 фоиз ишлар бўйича суд қарорлари устидан шикоят (протест) келтирилмаган.

Жиноят ишлари бўйича судларда жами
1.061 нафар шахсга нисбатан жазо тайинлаб, ҳукм чиқарилган.

Судланган шахсларнинг 10,5 фоизига жарима,
0,2 фоизига мажбурий жамоат ишлари, 24,8 фоизига ахлоқ тузатиш ишлари, 29,2 фоизига озодликни чеклаш, 35 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган, 0,2 фоиз шахс шартли ҳукм қилинган.

Судланганлар сони ўтган йилга нисбатан 8,1 фоизга, хусусан порахўрлик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, фирибгарлик, товламачилик, номусга тегиш, безорилик кабижиноятлар учун судланганлик ҳолатлариошган.

Ҳисобот даврида 12 нафаршахс оқланган бщлиб биринчи иистанцияда 7 нафар, кассацияда 5 нафар шахслар реабелитация этилган.

Судлар томонидан инсонпарварлик актларини қўллаш асосида 590 нафаршахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озодқилинган,
2 нафарининг жазоси эса енгилроғига алмаштирилган.

Суд залидан 79 нафар шахс озод қилинган,
231 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органи томонидан қўйилган айбловлар чиқарилган ёки ўзгартирилган.

Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан жиноят ишлари бўйича етказилган
57 млрд. сўмлик зарарлар қопланганлиги сабабли жами 136 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оиджами
15.491 шахсга нисбатан 14.089 та ишлар кўриб чиқилиб, ўтган йилга нисбатан шахс сони 832 нафарга, иш сони 1048 тага кўпайган. Ўз навбатида, материаллар сони ҳам мутаносиб равишда 9.311 тага ёки 63,2фоизга ортган.

8.951 нафар шаҳсга нисбатан жазо қўллаш тўғрисида қарор чиқарилган, 6.540 шахсга оид ишлар тугатилган.

Маъмурий жазо қўлланган шахслардан 88,9 фоизига жарима, 10,8 фоизига маъмурий қамоқ, 0,11 фоизига махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва 0,01 фоизига ашёни мусодара қилиш жазолари қўлланилган.

Ишларнинг 2.137 нафари МЖтКнинг
21-моддасига, 4.403нафари МЖтКнинг 212-м,
271-моддаларига асосан тугатилган.

Ҳисобот даврида автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш, совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш, электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик каби маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар ошган.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан жорий йилнинг олти ойи давомида кўрилган фуқаролик ишлари, материаллар ва суд буйруқлари 32.181 тани ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9.134 та ёки 28,4 фоизга ошган.

Кўрилган ишлар бўйича64,8 фоиз даъво талаблари қаноатлантирилган, 10,4 фоизи рад қилинган, 0,6 фоиз ишюритишдан тугатилган, 24,1 фоиз ишлар бўйича аризалар кўрмасдан қолдирилган.

Суд буйруқлари ҳам 6.728 та ёки 35,4 фоизга ошиб, 18.979 тани ташкил қилган.

Судларда кўрилган ишларнинг – 4.819 таси битимлар ва бошқа фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ, шундан 2.551 таси кредит ундириш ҳақидаги, 2.713  таси оила масалалари, шундан 1.364 таси никоҳдан ажратиш ҳақида, 617 таси уй-жой низоларини, 551 таси ер муносабатларига доир, 235 таси юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш,234 таси меҳнат муносабатлари билан боғлиқ низоларни ташкил қилган.

Иқтисодий судлар томонидан 15.988та иш кўрилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3.363 та ёки 21,0 фоизга кўпайган.

Кўрилган ишларнинг 12.588 таси банклардаги ҳисобварақалар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, 574 таси коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси, 475 таси тўловга қобилиятсиз деб топиш билан боғлиқ, 347 таси олди-сотди шартномаси,
334 таси маҳсулот етказиб бериш шартномаси, 247 таси молиявий жарима қўллашга оид, 228 таси кредит шартномаси билан боғлиқ низоларни ташкил қилади.

Ҳисобод даврида тадбиркорлик субъектлари фойдасига кўрилган ишлар юзасидан 88 млрд 227 млн сўм ундирилиши белгиланди.

Судларда оилавий зўравонлик ишларини олдини олиш юзасидан ахборот тизими орқали ИИВнинг “Хавфсиз оила” ахборот тизимига маҳалла еттилигига етказиш учун жами 925 та (жиноят ишлари бўйича
64 та,  маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари бўйича 621 та, фуқаролик судлари томонидан 240 та) хабарномалар юборилган.

Мазкур даврдавилоят суди томонидан суд амалиётини бирхиллаштириш мақсадида 86 маротаба суд амалиёти умумлаштирилиб, умумлаштиришлар натижаси бўйича тегишли корхона, муассаса, ташкилотларга 37та тақдимномалар киритилган.

Оммавий ахборот воситаларида хуқуқий тарғибот борасида турли чиқишларни ташкил этиш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунга ва судга нисбатан хурмат муносабатини шакллантириш борасида, тасдиқланган «Медиа- режа”лар асосида тарғиботлар амалга ошириб борилган.

Жумладан, судлар томонидан 659 маротаба оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилинган, 818  маротаба жойларда оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган;

Ишларни кўриш натижалари бўйича аниқланган қонунбузиш ҳолатлари юзасидан 1.290 та хусусий ажримлар чиқарилган;

Судларда 36,1 % ишлар сайёр суд мажлисида кўриб чиқилган.

Судларга даъво ариза тақдим қилишда 4 млрд.
254 млн сўмРеспублика бюджетига ихтиёрий давлат божи тўланган.

Судлар томонидан жами 672 млрд. 387млн. сўм ундириш ҳақида 61.117та ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроларига юборилган.

Шундан 287 млрд 921млн. сўмлик (42,8 фоиз)24.781 та ёки 40,5 фоизининг ижроси таъминланган.

2025 йилнинг 6 ойи давомида судларига  жисмоний ва юридик шахслардан жами 2336 та (ўтган йилнинг шу даврида 4530 та бўлиб, 2194 тага камайган) шундан, 924 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналаридан, 446 таси умумий мазмундаги мурожаат, 966 таси  суд раҳбарияти (раис, раис ўринбосари) томонидан шахсий (сайёр) қабулида топширилган ёзма ва оғзаки мурожаатларни ташкил этган.

Коррупциянинг олдини олишга барчамиз бирдек масъулмиз

Жорий йил 5 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида шахсан иштирок этиб, коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга тўхталдилар. Биз судьялар ҳамжамияти учун ҳам бугун долзарб ҳисобланган масалаларга эътибор қаратдилар.

Давлатимиз раҳбари суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш, одил судлов сифати ва самарадорлигини ошириш доимо диққат марказида бўлиши зарурлигини таъкидлади.Сўнгги йилларда судлар мустақиллигини таъминлаш бўйича катта ислоҳотлар амалга оширилди. Лекин судьяларни мажлисга чақириш, уларга ваколатига кирмайдиган вазифаларни юклаш ҳолатлари ҳам учраб тургани қайд этилди.

Барча раҳбарларни қатъий огоҳлантираман. Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”, – деди Президент.

Ҳақиқатдан бугун Давлатимизда судьялар дахлсизлигини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш учун ҳуқуқий асос ва керакли шароитлар яратилган. Бунда судьялардан қатъият билан қарорлар қабул қилиш, қонунларни тўғри қўллаш ва адолатни таъминлаш талаб этилади.

Давлатимиз раҳбари соҳаларда коррупциявий омилларнинг олдини олишда давлат органлари томонидан фуқароларга кўрсатиладиган хизматларни рақамлаштириш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар. Рақамлаштириш суд тизими учун ҳам очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, судга мурожаат қилувчи фуқароларга интерактив кўрсатиладиган хизматлар сонини кўпайтириш орқали енгиллик яратишда жуда муҳим вазифа ҳисобланади.

Бундан кўринадики, давлатимиздаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, адолатни таъминлаш орқали аҳолининг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлаш аввало коррупциянинг олдини олишдан бошланади.

Асосий вазифаси қонун устуворлигини таъминлаш ва жамиятда адолатни қарор топтириш ҳисобланадиган масканда коррупцияга ўрин йўқ. Суд тизимида коррупциянинг олдини олиш бизнинг асосий вазифамиз ҳисобланади.

Олий суд раҳбарияти ҳамда Хоразм вилоят суди томонидан ўтказилган тадбирларда коррупциянинг олдини олиш юзасидан Президентимиз томонидан белгилаб берилган масалалар барча судья ва ходимларга етказилди. Судьялар ҳамжамиятининг ҳар бир аъзоси бу долзарб вазифани чуқур англаб етиши учун аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Шу ўринда яна бир муҳим масала ойдинлашади, судлар нафақат жиноятга жазо тайинлаш, балки коррупциянинг сабабини ўрганиш ва уни келтириб чиқарган шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотларга муносабат билдириш бўйича таъсир чораларини кучайтириб, ишни кўрган судьялар ташкилотдаги муҳокамаларда шахсан қатнашиши зарур. Ўтган 2024 йил давомида Хоразм вилоятининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан коррупция билан боғлиқ жами 148 нафар шахсга нисбатан 109 та жиноят ишлари кўриб тамомланган бўлиб, шундан138 нафаршахсга нисбатан жазо тайинлаб ҳукм чиқарилган. Мазкур тоифадаги жиноят ишлари умумлаштирилиб, тегишли ташкилотларга тақдимномалар киритилган. Давлатимиз раҳбари томонидан йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларга қўйилган вазифалардан бири ҳам шу бўлди. Коррупцияни таг-томири билан йўқ қилишда ҳар бир жиноятни чуқур таҳлил қилиш ва муҳокамаларда сабаб ҳамда оқибатини барчага етказиш зарурлиги таъкидланди.

Айни дамда биз судьялар фаолиятимиз давомида коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат сиёсатини ҳамда бу борада Президентимиз томонидан кўрсатилган муҳим жиҳатларни инобатга олиб бормоқдамиз. Коррупцияга қарши курашда барчамиз ҳамжиҳатликда ягона куч бўлиб ҳаракат қилсак,унга нисбатан “тоқатсизлик ҳиссини намоён эта олсак”гина натижа янада самарадор бўлади.

Давлатимиз раҳбари бу борадаги ишларнинг самарадорлигини оширишда ҳам барчани ҳамжиҳатликка чақирди, бутун жамоатчилик бирлашиб, коррупцияга “жамият танасидаги саратон” сифатида қараши кераклигини таъкидлади. Бу иллатга қарши курашда ва бартараф этишда барча, жумладан судья ва суд ходимлар бирдек масъул эканлигини унутмаслик лозим.

Ш.Камолов, Хоразм вилоят суди раиси

Хоразм вилоят маъмурий судлари томонидан 2024 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиши таҳлили

Хоразм вилоят маъмурий судига ҳамда Урганч туманлараро маъмурий судига 2024 йил давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинган.

Статистик маълумотлар таҳлилига кўра, 2024 йил давомида Хоразм вилоят ва Урганч туманлараро маъмурий судлари томонидан умумий мазмундаги жами 136 (2023 йилнинг шу даврида 169) та мурожаатлар келиб тушган.

Ушбу тоифа мурожаатларнинг ўтган йил шу даврига нисбатан 33 тага ёки бўлмаса, 19,5 фоизга камайганини қайд этиш мумкин.

Хоразм вилоят, туманлараро маъмурий судлари раислари ва судьялар томонидан 2024 йил давомида ўтказилган шахсий (сайёр) қабулларда жами 680 (2023 йилнинг шу даврида 798) нафар мурожаатчилар қабул қилинган. Ушбу тоифа мурожаатларнинг ўтган йил шу даврига нисбатан 118 тага ёки бўлмаса, 15 фоизга камайганини қайд этиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг веб-сайти, Бош Прокуратура Ишонч телефони орқали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси веб-сайти орқали ҳисобот даврида жами 174 (2023 йилнинг шу даврида 212) та мурожаат келиб тушган. Ушбу тоифа мурожаатларнинг ўтган йил шу даврига нисбатан 38 тага ёки бўлмаса, 18 фоизга камайганини қайд этиш мумкин.

Таҳлил натижаларидан шуни кўриш мумкинки, жорий йил давомида келиб тушган барча турдаги мурожаатлар жами 990 та (ўтган йил шу даврида 1179 та)ни ташкил қилган бўлиб, ўтган йил шу даврига нисбатан 189 тага ёки бўлмаса, 16 фоизга камайган.

Жойларда ташкил қилинган сайёр қабуллар жараёнида фуқароларга мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, мурожаатларни таҳлил қилиш жараёнида аксарият ҳолларда қуйи суд қарорлари устидан юқори инстанцияларга шикоят қилиш тартиблари ва муддатлари тўғрисида етарли ҳуқуқий билимга эга эмасликлари, шунингдек, маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан судга мурожаат қилиш тартиби ва ҳуқуқларини билмаганликлари сабабли ҳамда иш маъмурий суднинг турли босқичларида суд мажлисида кўрилиб турган жараёнларда ишда иштирок этувчи шахслар талаб ва илтимосларини тўғридан-тўғри суд мажлисида баён қилмасдан, шу йўсинда мурожаат қилишлари кўринади.

Жумладан, кўпгина мурожаатларда фуқаролар томонидан суд қарорлари устидан юқори инстанция судларига апелляция ёки кассация шикояти берилмасдан, мурожаат қилиш ҳолатлари учрамоқда. Хусусан: Фуқаро M.J. Ўзбекистон Республикаси Олий судига murojaat.gov.uz орқали йўллаган мурожаатида маъмурий ишнинг натижасидан норозилик билдирган.

Ўрганиш жараёнида, Урганч туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарорига кўра, аризачининг жавобгар туман ҳокимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилганлиги аниқланган.

Шунга кўра, мурожаатчига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 200-моддасида ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти ва ушбу Кодекснинг 224-моддасида ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақли эканлиги, шу сабабли, келгусида ишда иштирок этувчи шахслар иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарори устидан белгиланган давлат божи ва почта харажати тўланганлиги, шунингдек шикоятга ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгар ҳамда бошқа тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда Урганч туманлараро маъмурий суди орқали вилоят маъмурий судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят беришлари мумкинлиги тушунтирилган.

Шунингдек, маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан судга мурожаат қилиш тартиби ва ҳуқуқларини билмасликлари оқибатида мурожаат қилиш ҳолатлари бўйича қуйидагиларни мисол келтириш мумкин:

Фуқаро U.A. Ўзбекистон Республикаси Президентига Сектор сайёр қабули орқали йўллаган мурожаатида ер участкасининг ҳоким қарори асосида ноқонуний равишда олиб қўйилганлигидан норозилик билдириб, ер участкасининг қайтарилишида амалий ёрдам беришни сўраган. Ўрганиш жараёнида, унинг аризаси асосида юритилган маъмурий иш Хоразм вилоят ҳамда Урганч туманлараро маъмурий судлари иш юритувига келиб тушмаганлиги ва кўриб чиқилмаганлиги аниқланган.

U.A.ga Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 185-моддасида, манфаатдор шахс маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан, агар бу қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли, унинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузган, унинг ҳуқуқлари, эркинликларини амалга оширишга ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга тўсиқлар вужудга келтирган ёки унинг у ёки бу соҳадаги фаолиятни амалга ошириши учун бошқа тўсиқлар вужудга келтирган деб ҳисобласа, судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги ҳамда келгусида маъмурий органнинг ёки улар мансабдор шахсларининг ўзи нотўғри деб ҳисоблаган қарорлари, хатти-ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги ариза (шикоят) билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 128, 130-моддаларига мувофиқ Урганч туманлараро маъмурий судига мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилган.

Темур Юсупов, Хоразм вилоят маъмурий судининг судьяси

СУД ДАРГОҲИДАН ТОПИЛГАН АДОЛАТ

Эзгулик инсонни ҳамиша юксакликка етаклайди, умрини безайди, обрў-эътиборини оширади. Бунинг акси бўлган манфаатпарастлик ёхуд сансоларлик иллатлари эса, кишини охир-оқибат юзшувут қилади.

Мисол тариқасида айтсак, 1988 йили Гулчеҳра Султонмуродова (исм-шарифлар ўзгартирилган) билан оила қуриб, 2000 йилга келиб, бу муқаддас гўшани ўзининг қилмиши билан барбод этган Азамат Матрасулов (эндиликда марҳум) ҳам айнан шундай йўлдан борди. Аввало, у суднинг собиқ эр-хотин ўртасида Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида 1 минг 200 квадрат метр майдонда биргаликда тикланган уй-жойни томонларга тенг тақсимлаш ва унинг чегараларини аниқлашга оид 2000 йил 24 октябрдаги ҳал қилув қарори ижросини таъминлашга кескин тўсқинлик қилди. Ҳатто жанжал кўтариб, собиқ хотини ва қайнотасига тан жароҳати ҳам етказди. Оқибатда биргаликда тикланган бино ва ер участкаси суд қарорида белгиланган ўлчамда тақсимланмасдан қолиб кетди. Ўзаро уруш ва жанжаллардан  зада бўлган Г. Султонмуродова эса, бу даргоҳга қайта қадам босмади. Бу ҳолат то 2018 йил – А. Матрасулов ушбу уйни ноқонуний тарзда ўз номига қайта ўтказиб олгунига қадар давом этди. Ўзга бир фуқаронинг ҳуқуқларини бузишдан иборат ана шу ножўя иш туман ҳокимининг 2018 йил 30 апрелдаги 1320-сонли қарорига биноан амалга оширилди. Ҳокимлик ҳужжатига биноан, А. Матрасуловнинг низоли ҳудудга нисбатан эгалик ҳуқуқи эътироф этилди. Аммо нопок луқма унга буюрмади. У 2019 йилнинг 21 апрелида вафот этди. Буни қарангки, А. Матрасуловнинг вафотидан сўнг ҳам адолат қарор топмади.

Бу жараёнда узоқ вақтдан буён ўз мулкидан маҳрум бўлиб қолаётган Г. Султонмуродова ҳам қараб турмади. У собиқ турмуш ўртоғи томонидан ноқонуний тарзда эгаллаб олинган уй-жойнинг бир қисми ўзига тегишли эканини қайд этиб, судга мурожаат қилди. Шунингдек, суддан туман ҳокимининг низоли мол-мулкка нисбатан А. Матрасуловнинг эгалик ҳуқуқини эътироф этишга қаратилган 2018 йил 30 апрелдаги 1320-сонли қарорини бекор қилишни сўради.

Олий суд Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 майдаги қарорига биноан, туман ҳокимининг ушбу қарори ҳақиқий эмас, деб топилди.

Юқорида қайд этилганидек, марҳум А. Матрасуловнинг хотини Ш. Бобониёзова ҳам қараб турмади, у 2021 йил 1 июлда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Б. Матмуродовнинг кўмагида марҳум эрига қарашли 1 минг 200 квадрат метр саҳнли уй жойга ўзи ва икки нафар фарзанди меросхўр эканлигини тасдиқловчи 202101374003633-рақамли гувоҳномани қўлга киритди. Бу ноқонуний иш мазкур уй-жойнинг бир қисмига нисбатан А. Матрасуловнинг аввалги хотини Г. Султонмуродованинг қонуний ҳуқуқи суд тарафидан қайта тикланганидан сўнг амалга оширилди. Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди пирорвардида Г. Султонмуродованинг аризасига мувофиқ, ушбу ноқонуний ҳолатни ҳам бартараф этди. Яъни суднинг 2023 йил 17 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан, хусусий амалиёт нотариуси томонидан расмийлаштирилиб, Ш. Бобониёзовага тақдим қилинган мерос ҳақидаги гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топди. Ўз навбатида, Давлат кадастрлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси 2023 йил 24 октябрда суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида, шу гувоҳномага мувофиқ расмийлаштирилган кадастр ҳужжатларини бекор қилди.

Аммо кўп йиллар мобайнида юзага келган муаммо бу саъй-ҳаракатлар билан ҳам барҳам топмади. Жавобгар Ш. Бобониёзова Г. Султонмуродованинг мерос мулкка эгалик юзасидан қабул қилинган ва ҳамон ўз кучида қолаётган суд қарорини тан олишни истамади. Аксинча, уни бажаришга қатъиян қаршилик кўрсатди. Суднинг қарорини ижро қилиш, Г. Султонмуродовага қарашли мерос мулкни бўлиб бериш ва ер участкасининг чегараси ҳамда ўлчамларини аниқлаш учун борган Кадастр агентлигининг туман филиали мутахассисларини уйга киритмади. Начора, иш яна судга кўчди. Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 2024 йил 9 июлдаги ҳал қилув қарорида ифодасини топган ҳолатлар қонун ва ҳақиқат Г. Султонмуродова тарафида эканлигини яна бир марта исботлади. 

Кези келганда шуни айтиш керакки, Конституциямизнинг 66-моддасига мувофиқ, мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.

Фуқаролик кодексининг 164-моддасида эса, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаган ҳолда эгалик қилиши, фойдаланиши ва тасарруф этиши кафолатланиши, бу ҳуқуқ ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай тарзда бузишни бартараф этиш  борасидаги қонуний чоралар кўриши қайд этилган. Шунингдек, мулк ҳуқуқи муддатсиздир.

Ушбу низо Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича аппеляция инстанциясида кўриб чиқилгач, ҳақиқат тўлиқ ойдинлашди.

Г. Султонмуродова ва Ш. Бобониёзова ўртасида юзага келган низо бартараф қилинди. Суд Ш. Бобониёзованинг зиммасига низоли ер участкаси ва унда жойлашган бинони ўлчаш, унинг чегараларин аниқлаш, шу юзасидан тегишли кадастр ҳужжатларини тайёрлашга қаршилик қилмаслик мажбуриятини  юклади. Фуқаро Г. Султонмуродова эса, ўз ерининг ҳақиқий эгасига айланди.

Суд иши якунлари ўйланмасдан ташланган қадам обрў-эътибор заволи эканлигини яққол тасдиқлайди. Бинобарин, эътиборингизга ҳавола этилгани каби ҳолатлардан хулоса чиқармоқ, сабоқ олмоқ даркор.

Зафарбек Исаков,

Хоразм вилоят судининг

фуқаролик ишлари бўйича судьяси,

Абдулла СОБИРОВ,

журналист

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Хоразм вилоят судлари билан янги телефон рақамлари орқали боғланишингиз мумкин.

Хоразм вилоят суди
тел: +99862 227-79-77

Хоразм вилоят маъмурий суди
тел: +99862 227-78-77

Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди
тел: +99862 227-77-61

Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди
тел: +99862 227-77-62

Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди
тел: +99862 227-77-65

Жиноят ишлари бўйича Боғот туман суди
тел: +99862 227-77-69

Жиноят ишлари бўйича Хонқа туман суди
тел: +99862 227-77-68

Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди
тел: +99862 227-77-83

Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди
тел: +99862 227-77-63

Жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир туман суди
тел: +99862 227-77-80

Жиноят ишлари бўйича Хива туман суди
тел: +99862 227-77-84

Жиноят ишлари бўйича Янгибозор туман суди
тел: +99862 227-77-64

Жиноят ишлари бўйича Шовот туман суди
тел: +99862 227-77-82

Жиноят ишлари бўйича Гурлан туман суди
тел: +99862 227-77-81

Жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман суди
тел: +99862 227-77-60

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди
тел: +99862 227-77-86

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро суди
тел: +99862 227-77-89

Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро суди
тел: +99862 227-77-85

Урганч туманлараро иқтисодий суди
тел: +99862 227-77-86

Боғот туманлараро иқтисодий суди
тел: +99862 227-77-89

Шовот туманлараро иқтисодий суди
тел: +99862 227-77-85

Урганч туманлараро маъмурий суди
тел: +99862 227-78-77

Хоразм вилоят судининг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан маълумот

Хоразм вилоят судларининг ўтган давр мобайнида фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек тадбирқорларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолиятларида муайян ишлар амалга оширилди.

Статистик таҳлилларга кўра, 2024 йил давомида жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари томонидан биринчи босқичда жами 2.323(1.857) нафар шахсга нисбатан 1.854(1.529) та жиноят иши тамомланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан шахс сони 466 нафарга ёки20,0 фоизгаошган, жиноят ишлари 325 тага ёки 17,5 фоизга кўпайган.

3.487 (3.164) та материаллар кўриб тамомланган.

Туман, шаҳар судларида ҳар бир судьянинг ўртача ойлик иш ҳажми жиноят иши бўйича 9,9(8,7) фоиз, материаллар бўйича 18,6(17,8) фоиз жами иш ва материаллар 28,5(26,5) фоизтани ташкил қилган.

Тамомланган ишлардан 1.969 (1.501) нафар шахсга нисбатан 1.518(1.196) та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган бўлиб, ҳукм чиқарилган ишлар сони 322тага ёки 21,2 фоизга кўпайган.

Ҳисобот даврида 334(330) нафар шахсга нисбатан317(312) та иш тугатилган.

4 нафар шахсганисбатан биринчи инстанция судлари томонидан оқлов ҳукмлари чиқарилган.

5 нафаршахсапелляция, 9 нафаркассация
7 нафаршахс эсатафтиш инстанциясида Жиноят процессуал кодексининг 83-моддасига асосан реабилитация қилиниб, уларга нисбатан жиноят ишлари тугатилган.

Шунингдек, ушбу даврда 421нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органи томонидан қўйилган айбловлар ўзгартирилиб, ҳукм чиқарилган.

Жами жазо тайинлаб ҳукм чиқарилган шахсларнинг 165(134) нафари ёки 8,6(9,2) фоизига жарима, 0(1) нафари ёки 0(0,07) фоизига муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси,2(7) нафари ёки 0,1(0,5) фоизига мажбурий жамоат ишлари,
529(413) нафари ёки 27,5(28,3) фоизига ахлоқ тузатиш ишлари, 529(439) шахсга ёки 27,5(30,1) фоизига озодликни чеклаш, 684(463) шахсга ёки 35,5(31,8) фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган, 17(1) нафар ёки 0,9(0,1) фоиз шахс шартли ҳукм қилинган.

Судланганлар сони 1926 (1458) ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 468 та ёки 24,2 фоизга ортганжумладан,қасддан одам ўлдириш (ЖК 97-101-моддалари) билан боғлиқ ишлар 12 (10)(16,6фоиз),қасддан баданга оғир ва ўртача оғирликда тан жароҳати етказиш (ЖК 104-105-моддалари) билан боғлиқ ишлар 92 (58)(36,9фоиз),босқинчилик билан боғлиқ ишлар 15 (1)(93,3 фоиз),гиёҳвандликбилан боғлиқ ишлар 343(194)(43,4 фоиз), коррупция яъни порахўрлик билан боғлиқ ишлар88(41) (53,4 фоиз), ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш 130 (116) (10,7 фоиз), ўғрилик жиноятлари 224 (214) (4,5фоизга), транспорт воситаларини олиб қочиш 5 (3)(40,0 фоиз) каби жиноятлар учун судланганлик ҳолатлариошган.

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид жами31.362(32.113) шахсга нисбатан 27.534(28.702) та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид материаллар кўриб чиқилиб, ўтган йилга нисбатан ишлар сонига яъни 1.168 ишга камайган

Шундан, 18.034(17.301) шахсга нисбатан 16.588(16.223) та иш бўйича маъмурий жазо қўлланилган бўлса, 13.328(14.812) шахсга нисбатан
10.946(12.479) та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар тугатилган.

Туман, шаҳар судларида ҳар бир судьянинг ўртача ойлик иш ҳажми кўриб тамомланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича 775ишлардан бир ойда 8,8тани кўриб тамомланган материаллар бўйича 400ишлардан 4,5 тани, жами1.175ишлардан 13.4 таниташкил қилган.

Маъмурий жазо қўлланган шахслардан 16.136 таси ёки 89,5 фоизига жарима, 1.830 таси ёки 10,1фоизига маъмурий қамоқ, 41 таси ёки0,2 фоизига махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш,4 нафарига яъни 0,02 фоизига ашёни мусодара қилиш, 3 таси ёки0,01 фоизига маъмурий депортация қилиш, 20 таси ёки 0,1 фоизига  мажбурий жамоат ишлари жазолари қўлланилган.

Ишлари тугатилганлардан 5.017шахс МЖтКнинг 21-моддасига асосан, 8.311шахс МЖтКнинг 212-м, 271-моддаларига асосан тугатилган.

2024 йилдавомида вилоят суди ҳамда туманлараро, туман (шаҳар) судларига  жисмоний ва юридик шахслардан жами 3934 та шундан,1809таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси  ва Халқ қабулхоналаридан, 648таси умумий мазмундаги мурожаат бўлиб, келиб тушган, 1477таси  суд раҳбарияти (вилоят суди раиси, суд раиси ўринбосари, туман(шаҳар) суд раислари) томонидан шахсий (сайёр) қабулида топширилган ёзма ва оғзаки мурожаатлар

2024 йил давомида Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан шу даврда23.412та фуқаролик ишлари кўриб чиқилган.

12.398та ёки 52,9фоиз даъво талаблариқаноатлантирилган, 1.791та ёки7,6фоизи рад қилинган,
114 та ёки 0,5фоиз иш юритишдан тугатилган, 3.200та ёки
13,7фоиз ишлар бўйича аризалар кўрмасдан қолдирилган.

Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорига доир ишлар
14 тани;

Материал тартибда кўрилган ишлар ҳисобот даврида
5.895тани ташкил қилган.

Суд буйруқлари 23.184 тани ташкил қилган.

Судларда кўрилган ишларнинг – 593 (1.032) таси меҳнат муносабатларига оид низолар, 5.124(5.005) таси оила масалалар, шундан 2.700(2.694) таси никоҳдан ажратиш ҳақида, 1.614 (1.275) таси уй-жой низолари,
8.075 (5.675) таси битимлар ва бошқа фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга билан боғлиқ низолар, шундан
3.896 (1.913) таси кредит ундириш ҳақидаги, 906 (685) таси ер муносабатларига доир низолар, 1.181 (1.428) таси алоҳида тартибда юритиладиган низоларни ташкил қилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, у жамият ва давлат муҳофазасидадир деб белгиланган.

Шу сабабли, никоҳдан ажралишларни олдини олишва оилаларни сақлаб қолиш мақсадида судлар оила ва
хотин-қизлар бошқармалари ва шу тизимда фаолият олиб бораётган мутахассислар билан ҳамкорликда зарур
чора-тадбирлар ўтказиб келмоқда.

Ўтган давр мобайнида судларда никоҳдан ажратиш ҳақида жами 2.700 та кўриб тамомланган ишлардан
2.417таси бўйича ҳал қилув қарори чиқарилган,
1.387таси бўйича даъво қаноатлантирилган, 1.030 таси рад қилинган, 35 таси иш юритиш тугатилган ҳамда 248 таси кўрмасдан қолдирилган.

Шу сабабли Хоразм вилоят суди ва Хоразм вилоят ҳокимлиги ўртасида тасдиқланган “Меморандум” ижросини таъминлаш, вилоятда оилавий ажримларни олдини олиш мақсадида Хоразм вилоят суди, Хоразм вилоят ҳокимлиги ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда оилавий ажримларни олдини олиш юзасидан тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, режа асосида вилоятимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида судлар, прокуратура органи ҳамда Оила ва хотин қизлар бошқармасининг қуйи тизимлари билан ҳамкорликда оилавий ажримларни олдини олишга қаратилган зарур чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда.

Оилани тиклаш, эр-хотинларни ярашиб олишлари учун 2024 йилдавомида 1.483 та никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар бўйича муҳлат берилиб жойлардаги яраштирув коммисияларига юборилган.

Никоҳдан ажратиш учун етарли асослар бўлмаганлиги, келгусида тарафларни оилани тиклаш чораларини кўриш имконияти мавжудлиги сабабли 1.313та даъво аризалар қаноатлантирилмасдан жойлардаги яраштириш қомиссияларига 76 та хусусий ажрим чиқарилган.

Судьялар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўриш жараёнида  тарафларни яраштириш учун тушунтириш ишларини амалга ошириш натижасида жами 275 та оила яраштирилган.

Фуқаролик судлари томонидан чиқарилган қарорларнинг 5,0 фоизи(1.184) бўйича келтирилган апелляция, кассация ва тафтиш тартибидаги шикоятлари вилоят суди томонидан кўриб чиқилган.

Суд қарорларининг барқарорлигини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 2024 йил давомида вилоят суди томонидан суд амалиётини бирхиллаштириш мақсадида 22 маротаба суд амалиёти умумлаштирилиб, умумлаштиришлар натижаси бўйича тегишли корхона, муассаса, ташкилотларга тақдимномалар киритилиб келинмоқда.

Умумлаштиришлар якуни бўйича вилоят суди томонидан амалиётда учраётган муаммолар юзасидан доимий равишда юқори судга фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар бериш амалиёти йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, ҳар чоракда апелляция инстанцияларида кўрилиб, ўзгартирилган ва бекор қилинган суд қарорлари бўйича суд амалиёти обзорлари тайёрланиб, бир нусхаси Олий судга маълумот учун, китобча шаклида чоп этилган варианти эса, вилоят, туманлараро, туман, шаҳар судлари раислари ва судьяларига амалиётда фойдаланиш учун тақдим этиб келинмоқда.

Умумлаштиришлар Раёсатда муҳокама қилинган ҳолда судларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар бериб борилмоқ ва раёсат қарори ҳамда умумлаштириш амалиётда фойдаланиш учун қуйи судларга юборилмоқда.

Шнингдек, ҳар ойда вилоят суди судьялари томонидан туманлараро судларнинг фаолияти амалий ёрдам бериш йўли билан ўрганилиб, ниқланган камчиликлар семинар машғулотларида муҳокама қилиниб келинмоқда.

2024 йил давомидавилоят суди ҳамда туманлараро, туман (шаҳар) судларига  жисмоний ва юридик шахслардан  жами 2.710 та мурожаатлар келиб тушган, шундан
1.450 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва Халқ қабулхоналаридан, 352 таси бевосита судга келиб тушган умумий мазмундаги мурожаатларни ташкил этади;

908 таси суд раҳбарияти томонидан шахсий (сайёр) қабулида топширилган ёзма ва оғзаки мурожаатлардир.

Қайд этилган даврда мурожаатлар кўрсаткичи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 685 тага камайган бўлиб, уларнинг барчаси қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб ҳал этилган.

Мазкур даврда судлар томонидан ҳуқуқий тарғибот ва профилактик тадбирларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Шу даврда тасдиқланган режалар ижроси доирасида барча судлартомонидан:

216 маротаба оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилинди;

383маротаба жойларда оғзаки ҳуқуқий тарғиботишлари амалга оширилди;

Кўрилган ишлар юзасидан 245та хусусий ажримлар чиқарилди;

Суд амалиёти 22маротаба умумлаштирилиб, натижаси бўйича тегишли муассаса, корхона ва ташкилотларга 37 та тақдимномаларкиритилди.

Фуқаролик ишлари бўйича судларда 3.958 та ёки 22,6 фоизишлар сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.

Хоразм вилояти иқтисодий судлари томонидан 2024 йилнинг
12 ойи
давомида одил судловни амалга ошириш, қонун устиворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган.

Жумладан, мазкур даврда биринчи инстанция судларида жами
26.391 (8.659) та иқтисодий ишлар кўриб чиқилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17.732та ёки 67,2 фоизга кўпайган.

Жами кўрилган ишлардан 22.580 (6.918)таси қаноатлантирилган, 
3.332(1.156) таси бўйича даъво рад этилган, 379(440) таси бўйича даъво кўрмасдан қолдирилган, 100 (145) таси бўйича иш юритиш тугатилган.

Жами кўрилган ишларнинг 13.802таси, яъни 52,3 %  (2023 йилда2.262та ёки 26,1 %)сайёр суд мажлисларида кўрилиши таъминланган.

Кўриб тамомланган ишларнинг 46 таси (жами ишнинг 0,2 %) вилоят судида;

13.427таси (50,9%) Урганч туманлараро иқтисодий судида;

5.972таси (22,6%) Боғот туманлараро иқтисодий судида;

6.946 таси (26,3%) Шовот туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилган.

2024 йил мобайнида кўрилган ишларнинг тоифалари 2023 йилнинг шу даври билан таққосланганда, Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси билан боғлиқ низолар 123 та ёки 26,7 фоизга камайган бир вақтда, банклардаги ҳисоб варақалар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳақидаги ишлар 16.850та ёки 87,2 фоизга;Тўловга қобилиятсиз деб топиш билан боғлиқ низолар 360 та ёки 48,5 фоизга;Кредит шартномаси юзасидан кўрилган ишлар 135 та ёки 26,5 фоизга; Контрактация шартномаси билан боғлиқ низолар 113 та ёки 24,7 фоизга;Молиявий жарима қўллашбилан боғлиқ низолар96 та ёки 18,2 фоизга;Ижара шартномаси билан боғлиқ низолар 79 та ёки 36,7 фоизга;
Лизинг шартномаси билан боғлиқ ишлар юзасидан 64 та ёки 84,2 фоизгасезиларли даражада ортган.

Шунингдек, ушбу даврда хусусий тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан кичик бизнес субъектлари, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг даъвогарлигида 2.226та ишлар кўрилиб, шундан 1.661 татадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари тикланиб, уларнинг фойдасига 372.927,43млн сўм маблағлар ундириш тўғрисида қарорлар қабул қилинган. 

Вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг юқори инстанциялари томонидан 2024 йил мобайнида жами 788 та шикоят(протест)лар кўриб чиқилган бўлиб, шундан 490 таси апелляция инстанциясида, 128 таси кассация инстанциясида ва 170 таси тафтиш инстанциясида кўрилган.

Жами юқори инстанцияларда қайта кўрилган ишларнинг 107 таси бекор қилинган, 37 таси ўзгартирилган ва 644 та суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
2-моддасига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш вазифаларидан бири иқтисодиёт соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашиш, шунингдек, қонунга ва судга нисбатан ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантиришдан иборат.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида судьялар ўз иш
юритувидаги ҳар бир иш бўйича низонинг келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолатларни ўрганган ҳолда, қонунчилик ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган шахсларнинг тегишли жавобгарлик масаласини ҳал қилишлари лозим.

Ҳисобот даврида иқтисодий судлар томонидан ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 146(100) та таъсир чоралари қўлланилган.

2024 йил давомида вилоят суди ҳамда туманлараро, туман (шаҳар) судларига жисмоний ва юридик шахслардан жами ИC 294(ўтган йилнинг шу даврида 299 та бўлиб, 5 тага камайган) шундан, 105 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси  ва Халқ қабулхоналаридан (ўтган йилнинг шу даврида 117 та бўлиб, 12 тага камайган), 34 таси умумий мазмундаги мурожаат бўлиб, (ўтган йилнинг шу даврида 40 та бўлиб, 6 тага камайган) келиб тушган, 155 таси суд раҳбарияти (вилоят суди раиси, суд раиси ўринбосари, туманлараро, туман(шаҳар) суд раислари) томонидан шахсий (сайёр) қабулида топширилган ёзма ва оғзаки мурожаатлар (ўтган йилнинг шу даврида
142 та бўлиб, 13 тагакўпайган)
ҳисобот охирига қолдиқ бўлиб ўтган мурожаатлар мавжуд эмас.

image
Skip to content