“Гиёҳвандлик – келажак кушандаси”

Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан фуқаро А.Алимов (исми шарифлар ўзгартирилган) нисбатан жиноят иши кўрилиб, қонуний ечим қабул қилинди.

Жамиятимиз гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муамола қилиш жинояти билан кўрашаётган бир пайтда, орамизда бу каби қилмишларни содир этаётган шахсларнинг хамон учраётганлиги ачинарли ҳолат.

Бироқ ҳар кандай жиноий қилмишга жавобгарлик белгиланган.

2022 йил 08 июль куни жиноят ишлари бўйича Боғот туман суди томонидан А.Алимовга (исми шарифлар узгартирилган) нисбатан жиноят иши кўрилиб, ҳукм ўқилди.

А.Алимов 2022 йил 5 февраль куни соат тахминан 18-40 ларда ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси, ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Хоразм вилояти ИИБ ва вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва БҚБга қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамкорликда Урганч туманидаги “Чолиш” ЙПХ блок постида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, “Тўрткўл-Урганч” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Тракер” русумли, давлат рақам белгиси 01 D 074 ЕB бўлган енгил автомашина тўхтатилиб, ушбу автомашина ҳайдовчиси Р.Ражапов ва йўловчиси А.Алимовлар тегишли тартибда шахсий тинтув қилинганида, А.Алимовнинг ўнг оёғи тиззасининг орқа томонига маҳкамланган оқ рангли целлофан пакет борлиги, унинг ичида 8 дона кичик целофан пакет бўлакчаларига ўралган, жами вазни 112,27 грамм кўп миқдордаги “опий” гиёҳвандлик воситаси истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилиб, ушбу гиёҳвандлик воситасини келгусида сотиб ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда сақлаб қўйганлиги аниқланиб ҳужжатлаштирилганлиги сабабли, ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра, жиноят охирига етказилмасдан, жиноят содир этишга суиқасд қилган.

Суд томонидан А.Алимовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
25,273-моддаси 5-қисми 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Суд ҳукмига судланувчи ва унинг ҳимоячиси томонидан келтирилган шикоятига асосан, иш Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан 2022 йил 18 август куни кўрилиб, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.


Зафар Якубов, Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси