“Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида “Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

Ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ва уларни суд-ҳуқуқ йўналишидаги қонунчилик янгиликлари билан таништириш мақсадида вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан ТАТУнинг Урганч филиалида “Судья ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

“Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида ташкил этилган учрашувда вилоят суди раисининг фуқаролик ишлари бўйича ўринбосари А.Маткаримов ва судьялар М.Йўлдошева, Ж.Қурязов, А.Раҳимов, Ғ.Мирзаев, Х.Балтаев ва З.Султоновлар иштирок этиб, талабаларнинг судга доир билимларини оширишди.

Янги Ўзбекистонда инсон қадрига эътибор, судларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва адолатни таъминлашдаги ўрни ҳам маърузачилар эътиборидан четда қолмади.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда ёшларнинг суд тизими, судья бўлиш учун белгиланган талаблар, судларга тааллуқли ишлар тоифаси ва бошқа соҳага доир саволларига жавоб берилди.

Хоразм вилоят суди матбуот хизмати

Судьялар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ вилоят филиалида “Ахборот соати” ўтишди

“Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида аҳолининг судга доир ҳуқуқий билимларини ошириш ва уларни соҳадаги ислоҳотлар билан таништириш мақсадида вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ вилоят филиалида “Ахборот соати” ўтказилди.

Унда вилоят суди раисининг иқтисодий ишлар бўйича ўринбосари И.Тешаев ва вилоят суди судьялари М.Қурбонов, В.Қазақовлар ходимларни судларга мурожаат қилиш тартиби билан таништиришди.

Шунингдек, “Ахборот соати”да Президентнинг “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармони ҳамда унда белгиланган масалалар бўйича ҳам тушунтириш берилди.

Иштирокчилар электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган  тадбиркорлар ва фуқаролар билан юзага келадиган низоли вазиятларни суд орқали ҳал этиш каби саволларига жавоб олишди.

Хоразм вилоят суди матбуот хизмати

Судьялар бўлажак шифокорларга “Ахборот соати” машғулотларини ўтишди

“Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан ТТАнинг Урганч филиалида “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида “Ахборот соати” ўтказилди.

Унда вилоят суди раисининг жиноят ишлари бўйича ўринбосари У. Бакдурдиев ва вилоят суди судьялар З. Якубов, Д. Муратовлар иштирок этиб, талабаларни суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар билан таништиришди.

“Ахборот соати” тиббиёт академияси талабаларига мос мавзуларда давом этиб, юртимизда барча фуқаролар тенг ҳуқуқ ва мажбуриятга эга эканлиги, инсоннинг асосий ҳуқуқларини таъминлаш мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асоси ҳисобланиши ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб берилди.

Мулоқотларда, судьялар тиббиёт ходимларига нисбатан кўрилган жиноят ишлари, шифокорларнинг ҳаракатсизлиги қандай жавобгарликка сабаб бўлиши каби талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

Хоразм вилоят суди матбуот хизмати

Хоразмда фуқароларнинг судга доир мурожаатини тўғри йўналтириш бўйича йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, вилоят Халқ қабулхонаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фуқаролар мурожаатлари билан ишловчи ходимлари иштирокида судларга мурожаат қилишда йўл қўйилаётган камчиликларнинг олдини олиш мақсадида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда сўзга чиққанлар судга доир мурожаатлар таҳлили ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари ҳақида маъруза қилишди.

Биламизки, судга мурожаат қилиш тартиби бошқа давлат органлариникидан тубдан фарқ қилади. Масалаларни ечиш ҳам.

Шу сабабли йиғилишда аҳолининг судга мурожаат қилиш бўйича билимларини ошириш ва уларнинг масаласини тегишли судларга ўз вақтида, тўғри йўналтириш лозимлиги тушунтирилди.

Хоразм вилоят суди матбуот хизмати

Skip to content