“Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида “Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

Ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ва уларни суд-ҳуқуқ йўналишидаги қонунчилик янгиликлари билан таништириш мақсадида вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан ТАТУнинг Урганч филиалида “Судья ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

“Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида ташкил этилган учрашувда вилоят суди раисининг фуқаролик ишлари бўйича ўринбосари А.Маткаримов ва судьялар М.Йўлдошева, Ж.Қурязов, А.Раҳимов, Ғ.Мирзаев, Х.Балтаев ва З.Султоновлар иштирок этиб, талабаларнинг судга доир билимларини оширишди.

Янги Ўзбекистонда инсон қадрига эътибор, судларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва адолатни таъминлашдаги ўрни ҳам маърузачилар эътиборидан четда қолмади.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда ёшларнинг суд тизими, судья бўлиш учун белгиланган талаблар, судларга тааллуқли ишлар тоифаси ва бошқа соҳага доир саволларига жавоб берилди.

Хоразм вилоят суди матбуот хизмати