Судьялар бўлажак шифокорларга “Ахборот соати” машғулотларини ўтишди

“Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан ТТАнинг Урганч филиалида “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида “Ахборот соати” ўтказилди.

Унда вилоят суди раисининг жиноят ишлари бўйича ўринбосари У. Бакдурдиев ва вилоят суди судьялар З. Якубов, Д. Муратовлар иштирок этиб, талабаларни суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар билан таништиришди.

“Ахборот соати” тиббиёт академияси талабаларига мос мавзуларда давом этиб, юртимизда барча фуқаролар тенг ҳуқуқ ва мажбуриятга эга эканлиги, инсоннинг асосий ҳуқуқларини таъминлаш мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асоси ҳисобланиши ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб берилди.

Мулоқотларда, судьялар тиббиёт ходимларига нисбатан кўрилган жиноят ишлари, шифокорларнинг ҳаракатсизлиги қандай жавобгарликка сабаб бўлиши каби талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

Хоразм вилоят суди матбуот хизмати