Судьялар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ вилоят филиалида “Ахборот соати” ўтишди

“Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида аҳолининг судга доир ҳуқуқий билимларини ошириш ва уларни соҳадаги ислоҳотлар билан таништириш мақсадида вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ вилоят филиалида “Ахборот соати” ўтказилди.

Унда вилоят суди раисининг иқтисодий ишлар бўйича ўринбосари И.Тешаев ва вилоят суди судьялари М.Қурбонов, В.Қазақовлар ходимларни судларга мурожаат қилиш тартиби билан таништиришди.

Шунингдек, “Ахборот соати”да Президентнинг “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармони ҳамда унда белгиланган масалалар бўйича ҳам тушунтириш берилди.

Иштирокчилар электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган  тадбиркорлар ва фуқаролар билан юзага келадиган низоли вазиятларни суд орқали ҳал этиш каби саволларига жавоб олишди.

Хоразм вилоят суди матбуот хизмати