ХОРАЗМ ВИЛОЯТ СУДИ ТОМОНИДАН УЧ АВЛДО УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳар бир соҳанинг ўз устаси, етук мутахассислари бор. Ана шундай фидойи инсонларнинг йиллар давомидаги фаолияти ва тўплаган тажрибаси ёш касбдошлари учун ҳам ўрнак, ҳам намуна бўлиши лозим.

Хоразм вилоят суди ва вилоят маъмурий суди томонидан вилоят юридик техникумида ўтказилган “Уч авлод учрашуви” фахрий судьялар ва ўрта авлод судьялари ҳамда ҳуқуқий йўналишда таҳсил олаётган ёшларни бир жойда бирлаштирди.

Тадбирда узоқ йиллар вилоятда судьялик лавозимларида ишлаган, бугун кексалик гаштини сураётган меҳнат фахрийлари ўз тажрибаси ҳамда амалиётида учраган зиддиятли вазиятларни ўқувчилар билан ўртоқлашишди. Устозлар томонидан касбнинг мақоми масъулият, ҳалоллик, фидойилик, доимий малака ошириш ва одоб-ахлоқ сингари мезонлар билан узвий боғлиқ эканлигини таъкидланди.

Мулоқотларда мамлакатимизда ёшларнинг таълим олиши учун яратилган шароитлар, Судьялар олий мактаби фаолияти ва судьяликка номзодларни шакллантириш ҳақида сўз юритилди. 

– Суд тизими, судьялик лавозимининг масъулияти катта, у ерда адолатни таъминлайдиган, ҳақиқатни юзага чиқарадиган инсонларгагина жой бор. Сабаби, суд давлат номидан қарор қабул қилади шунинг учун судя чуқур билим ва малакага эга бўлиши керак. Сиз ёшлар ҳозирдан билим олишни биринчи ўринга қўйишингиз лозим, – деди “Суд фахрийси” кўкрак нишони соҳиби Саломат Маматова.

Уч авлод учрашувида ёш судья ва ўқувчиларга соҳанинг ана шундай устозлар амалиётидан ўрин олган ўгитлар тушунтирилди.

Тадбир якунида ўқувчилар Судьялар олий кенгаши томонидан нашр эттирилган «Судья маънавияти, одоби ва масъулияти»  ва “Уч машхур ўзбек аёли” китоблари билан таништирилди ҳамда китобнинг бир нусҳаси энг фаол ўқувчига совға қилинди.

Бунёдбек Ҳусинов, Хоразм вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти

ХИВА ШАҲРИДА СУДЬЯЛАР ТОМОНИДАН ТАДБИРКОРЛАР УЧУН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Судда инвестор ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг муаммоларини ўрганиб, зарур бўлган ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида Хоразм вилоят суди томонидан туманларда ишбилармонлар билан давра суҳбатлари, семинарлар ўтказилмоқда.

Навбатдаги ана шундай семинар иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари томонидан Хива шаҳрида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Хоразм вилоят судининг бош консультанти Бунёд Хусинов хабар берди.

семинар

Семинарда Хива шаҳрида фаолиятини олиб борувчи тадбиркорлар, солиқ инспекцияси масъул ходимлари иштирок этишди. Дастлаб иқтисодий ишлар бўйича судларда кўрилиш сони ошган ишлар ҳақида маълумот берилиб, бу каби низоли вазиятларга сабаб бўладиган ҳолатлар муҳокама қилинди.

семинар

Кейин эса ишбилармонларнинг судга доир мурожаатлари эшитилиб, уларга зарур бўлган ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Хоразм вилоят судининг ўтган 2021 йилдаги фаолиятида кўрилган иқтисодий ишларни таҳлил қиладиган бўлсак, асосий низолар солиқ қарздорлиги, маҳсулот етказиб бериш шартномаси ҳамда кредит шартномаларини вақтида бажармаслик каби масалаларда юзага келаётгани кўринади. Шу сабабли семинар давомида иштирокчиларга шартнома тузиш қоидалари, уни бекор қилиш тартиби бўйича тўлиқ тушунтириш берилди.

Шартномалар – бу битим иштирокчиларининг асосий келишувларини қайд қиладиган  ҳужжатлардир. Улар мамлакат доирасида ва ташқи савдо оборотида товарлар ва молиявий маблағларнинг ҳаракатини таъминлайди.

семинар

Семинар давомида иштирокчиларга аслида тадбиркорлар шартнома тузишда нималарга эътибор бериши лозимлиги ҳамда шартнома предмети; тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; шартнома суммаси ва ҳисоб-китоб тартиби; тарафларнинг жавобгарлиги; низоларни ҳал қилиш тартиби; Форс-мажор; якуний қоидалар тўлиқ тушунтирилди.

семинар

Бу каби семинарлар янги фаолият бошлаган тадбиркорларга судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тартибини тушунтириш ва ишбилармонларни суд тизимига доир қонунчиликдаги янгиликлар билан мунтазам таништириб боришга ҳисса қўшади. — Илёс Тешаев, Хоразм вилоят суди раиси ўринбосари.

Skip to content