Хоразм вилоят суди раиси аҳоли билан очиқ мулоқотда бўлди
Суд тизимидаги ислоҳотлар йўналишда шаффофликни таъминлаш, очиқлик ва ошкораликни янада учайтириш учун қўйилган катта қадам бўлмоқда.
Жорий йилнинг январ ойидан барча вилоят судларида ташкил этилган жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультант штати, судьяларнинг маҳаллада, таълим муассасаларида ўтказаётган учрашувлари суд тизимини аҳоли билан яқинлаштирди десак муболаға бўлмайди.
Айниқса, раҳбарлар иштирокидаги очиқ мулоқотлар фуқароларнинг судга бўлган фикрини билишга хизмат қилмоқда. Хоразм вилоят суди раисининг Урганч туманида ўтказилган аҳоли билан очиқ мулоқоти ҳам йиллар давомида инсонларни кийнаб келаётган масалаларга ечим топилгани билан аҳамиятли бўлди.
Самимий мулоқотларда фуқароларнинг тайинланган жазони муддатидан илгари бекор қилиш, оқланиш тартиби ва маънавий зарарни ундириш каби саволларига жавоб берилди.
Шунингдек, иштирокчиларнинг судга мурожаат қилиш тартибидан хабардор эмаслиги инобатга олиниб, уларга бу борада зарур бўлган ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Бунёдбек Ҳусинов, Хоразм вилоят судининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти.