Судьялар юридик техникумда “Ахборот соати” машғулотларини ўтишди

“Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида Хоразм вилоят, Урганч туманлараро маъмурий судлари судьялари ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди судьялари иштирокида “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида Хоразм юридик техникумида “Ахборот соати” ўтказилди.

Унда судьялар ўқувчиларни суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар ва Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар билан таништиришди.

“Ахборот соати” техникум ўқувчиларига мос мавзуларда давом этиб, шахсларга нисбатан қонунбузилиш ҳолати ёки бошқа низоли вазиятлар бўлса судга мурожаат қилиши орқали ҳуқуқларини ҳимоя этиши мумкинлиги тушунтирилди.

Тадбир якунида, судьяликка тайинланиш тартиби, Судьялар олий мактабида ўқиш учун белгиланган талаблар каби бўлажак ҳуқуқшуносларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Хоразм вилоят суди матбуот хизмати