Хоразм вилоят судлари томонидан олти ойда 4 нафар фуқаро оқланган ва 421 нафар шахс шартли озод қилинган

Хоразм вилоят суди ва вилоят маъмурий судининг 2022 йилнинг биринчи ярмидаги фаолиятига доир ахборотни жамоатчиликка етказиш мақсадида матбуот анжумани ўтказилди. Унда вилоят суди раисининг жиноят, фуқаролик ишлар бўйича ўринбосарларии Улуғбек Бакдурдиев,  Атабек Маткаримов ва судьялар журналист ҳамда блогерларга йўналишлар бўйича ахборот беришди.

Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2022 йилнинг 6 ойи давомида жами 978 (722) нафар шахсга нисбатан 713 (562) та жиноят иши кўриб тамомланган бўлиб, барча инстанцияларда 4 (12) нафар шахсга нисбатан 3 (10)  та жиноят иши бўйича оқлов ҳукмлари чиқарилган.

Мазкур даврда 13.877 (11.379) нафар шахсга нисбатан 12.167 (9.541) та маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари кўриб тамомланган бўлиб, шундан 7.628 (6.634) нафар шахсга нисбатан 6.971 (5.914) та иш бўйича маъмурий жазо қўлланилган, 6.249 (4.745) нафар шахсга нисбатан 5.196 (3.627) та иш тугатилган. Кўриб тамомланган жиноят ишлари бўйича 158 нафар шахсга нисбатан 144 та жиноят иши тарафлар ярашганлиги сабабли иш тугатилган.

Январь-июнь ойларида Хоразм вилоятининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 69 (19) нафар шахс қамоқдан озод этилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан 421 (400) нафар шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган.

Ўтган 2021 йилга нисбатан судланганлик кўрсаткичи ошган жиноят ишлари юзасидан суд амалиётлари умумлаштирилиб, якуни бўйича тегишли ташкилотларга тақдимномалар киритилиши, вилоят судлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган самарали тарғибот ишлари ўтказилган бўлишига қарамасдан, мазкур даврда ўғирлик жиноятлари (ЖК 169-модда) 32 (17/85) тага, ўзгалар мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш жиноятлари (ЖК 167-модда) 22 (56/78) тага, порахўрлик жиноятлари (ЖК 210-212-модда) 16 (46/30) тага, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар (ЖК 270, 271, 273-276-моддалар) 24 (76/52) тага судланган шахслар сони ошган. 

Бироқ, ҳаракат хафсизлиги қоидаларини бузиш жиноятлари (ЖК 266-модда) 14 (45/59) тага, Қасддан баданга оғир ва ўртача оғирликда тан жароҳати етказиш (ЖК 104-105-моддалар) 2 (42/40) тага камайган.

Судларнинг жиноятларга қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолият самарадорлигини кучайтириш мақсадида 252 (203) та ёки 35,3 (36,1) % жиноят иши айнан жиноят содир бўлган жойларда, маҳаллаларда, тегишли ташкилот ва муассасаларда сайёр суд мажлислари тартибида кўриб чиқилган.

Шунингдек, судлар томонидан кўриб тамомланган турли тоифадаги ишлар бўйича суд амалиёти умумлаштирилиб, уларнинг сони 73 (64) тани ташкил этган, уларнинг натижаси бўйича тегишли корхона, муассаса ва ташкилотларга жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан 49 (33) та тақдимнома киритилган, 713 (518) та иш бўйича ёки 100 (92,2) фоиз ишлар бўйича хусусий ажримлар чиқарилган.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 2022 йилнинг 6 ойи давомида биринчи инстанция судларида жами 10.271 (7.401) та  фуқаролик ишлари кўриб тамомланган. Шундан, 7.605 (5.009) та даъво қаноатлантирилган, 712(699) та даъво ариза рад этилган, 150 (130) та  фуқаролик иши иш юритишдан тугатилган, 1.800 (971) та даъво аризалар  кўрмасдан қолдирилган.

Мазкур даврда судлар орқали никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар сони  1.150 (969) тани ташкил этган. Шундан, 719(621) таси бўйича даъво қаноатлантирилган, 315(255) та фуқаролик иши бўйича даъволар  рад этилган, 70(62) та фуқаролик иши  кўрмасдан қолдирилган ва 46(31) та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилган.

Низолар келиб чиқишининг олдини олиш юзасидан чиқарилган хусусий ажримлар сони 157 (29) та, умумлаштиришлар эса 18 (7) тани ташкил қилган. Ишларни сайёр суд мажлисларида кўриш эса жами кўриб тамомланган 10.271 (7.401) та фуқаролик ишларининг 3.355 (2.246) таси яъни 32,6 (30,3) %ни ташкил этган.

Иқтисодий ишлар бўйича судларда ўтган 2022 йилнинг ўтган 6 ойида жами 3.283 та (2021 йилнинг шу даврида 4.599 та) иқтисодий ишлар кўрилган бўлиб, шундан 19 таси суд буйруғи бериш тартибида кўрилган ишларни ташкил қилади. Жами кўрилган ишлардан 2.721 таси қаноатлантирилган, 428 таси бўйича даъво рад қилинган, 87 таси бўйича даъво кўрмасдан қолдирилган, 47 таси бўйича иш юритиш тугатилган. Жами кўрилган ишларнинг 1.349 таси, 41,1% сайёр суд мажлисларида (2021 йилнинг шу даврида 2.131 та, яъни 46,3%)  кўрилиши таъминланган.

Январь-июнь ойларида кўрилган ишлар 2021 йилнинг шу даври билан таққосланганда, пудрат шартномаси бўйича 35 тага,  коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича 17 тага, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишлар 51 тага, Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси юзасидан 39 тага ва тадбиркорлик субъектларига молиявий жарималар қўллаш бўйича кўрилган ишлар 160 тага кўпайган.

Ушбу даврда инвестиция мажбуриятларини бажармаган тадбиркорлик субъектларига нисбатан жарималар қўллаш ва олди-сотди шартномасини бекор қилиш юзасидан 14 та иш кўрилиб, 12 таси қаноатлантирилган, 2 таси рад қилинган.

Шунингдек, ушбу даврда хусусий тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан кичик бизнес субъектлари, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг даъвогарлигида 584 та иш кўрилиб, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари тикланиб, уларнинг фойдасига 64,7 млрд сўм маблағлар ундириш тўғрисида қарорлар қабул қилинган.

2022 йил 1-ярим йиллиги давомида Хоразм вилояти маъмурий судлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган жами 609 та маъмурий ишлар кўриб тамомланган.

Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларнинг
41 тасини бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман ва шаҳар бўлимлари (мансабдор шахс)лари қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда ҳаракат (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топишга доир, 28 тасини маҳаллий ҳокимликлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш, 275 тасини эса маҳаллий ҳокимликлар қарорини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича, 72 таси Хоразм вилоят давлат солиқ органларининг, 113 тасини ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигининг, 16 тасини Хоразм вилоят қурилиш ва архитектура бошқармаси, 33 таси Мажбурий ижро бюроси бўлимларининг, 8 тасини Ҳусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг, 7 тасини давлат хизматлари кўрсатиш марказлари, 3 тасини ФҲДЁ органлари, 1 тасини давлат божхона қўмитасининг,1 таси Ички ишлар органларининг, 10 тасини бошқа идора ва ташкилотлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан берилган аризалар бўйича кўрилган ишлар ташкил этади.

Маҳаллий ҳокимлар қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги жами 275 аризалар кўриб тамомланган бўлиб, шундан 127 таси бўйича ариза талаблари қаноатлантирилиб, туман ва шаҳар ҳокимларининг 127 та қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган, 125 та ариза рад қилинган бўлса,  6 таси кўрмасдан қолдирилган ва 17 таси бўйича иш юритиш тугатилган.

Умуман олганда, мазкур 609 та ишларнинг 227 таси бўйича ариза (шикоят) лар қаноатлантирилиб, мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф қарорлари ва хатти-ҳаракатлари оқибатида фуқаролар ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Хоразм вилоят суди матбуот хизмати