Тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилмоқда

         Тадбиркорлик иқтисодиётимизнинг устувор йўналиши этиб белгиланган янги Ўзбекистонда сўнгги йилларда бу соҳани ривожлантиришга қаратилган икки мингга яқин атрофида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Уларга асосан, рухсатномаларни расмийлаштириш тартиблари соддалаштирилиб, муддатлари ўртача икки бараварга қисқартирилди. Ортиқча текширишлар, нақд пул, валюта ва хомашё бўйича кўплаб чекловларга барҳам берилди. Бундай қулайлик ва имкониятлар натижасида янги субъектлар кескин кўпайиб, аввалдан ишлаётганлари фаолиятини кенгайтирмоқда.

Шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги «Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 415-сонли Қарори тижорат ташкилотлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, юридик шахслар ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим турларини тугатиш ҳамда замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш мақсадида қабул қилинган.

Мазкур қарорга асосан  2022 йил 1 декабрдан бошлаб тижорат ташкилотлари фаолиятига оид бир неча талабларбекорталаблар бекор қилинган.  Жумладан қуйидаги ташкилотларга нисбатан ички аудит хизматларини ташкил этиш,  масъулияти чекланган жамиятлар, бундан активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлган, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқбўлган масъулияти чекланган жамият, шунингдек, кредит ташкилоти мустасно, активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баробаридан кам бўлган, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқбўлган акциядорлик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари, масъулияти чекланган жамиятнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш, масъулияти чекланган жамиятнинг юридик шахс ҳисобланган иштирокчилари вакилларига умумий йиғилишда иштирок этиш учун бериладиган ишончномани нотариал тартибда тасдиқлаш, масъулияти чекланган жамиятда захира жамғармаси ташкил этилганда, унинг миқдорини устав фондининг (устав капиталининг) камида 15 фоизи этиб белгилаш.

Шунингдек 2023 йил 1 мартдан бошлаб унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклида юридик шахс ташкил этишга йўл қўйилмайди. Адлия вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023 йил 1 мартга қадар амалда фаолият юритиб келаётган унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш жараёнларини 2025 йил 1 январга қадар якунлашни назарда тутувчи ташкилий чора-тадбирлар режасини тасдиқланган.

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг қимматли қоғозлар эмитентлари томонидан ахборот ва ҳисоботларни ошкор этиш талабини такомиллаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилиб, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб, қимматли қоғозлар фонд биржасининг листингига киритилган хўжалик жамиятлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқошкор этиладиган ахборот ва ҳисоботлар билан бир қаторда пул маблағларининг ҳаракати ҳамда акциялар чиқаришнинг бир қисми бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни ошкор этада, қимматли қоғозлар фонд биржасининг листингига киритилмаган хўжалик жамиятлари рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланадиган муҳим фактларни мажбурий тартибда ошкор этмайди, бундан тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган акциядорлик жамиятлари, шунингдек, уларнинг таркибидаги акциядорлик жамиятлари мустасно.

Бундан ташқари, Хўжалик жамиятларининг иштирокчиси (акциядори) ва кредиторлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб масъулияти чекланган жамият устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваридан кўп бўлган пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас, юридик шахслар қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этилганда, корхоналарнинг ҳуқуқва мажбуриятлари, топшириш ҳужжатида кўрсатилган ёки кўрсатилмаганлигидан қатъий-назар, қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтган ҳисобланади, хўжалик жамиятлари кузатув кенгашининг акция, корпоратив облигация ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш бўйича қарорлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқмуҳим факт сифатида ошкор қилинади. Унга мувофиқ 2023 йил 1 мартдан бошлаб қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ўзининг расмий веб-сайти орқали қуйидаги фактлар тўғрисидаги ахборотни улар юз берган санадан икки иш куни ичида эълон қилади, қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, уни тўхтатиб туриш, амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топиш, қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, лицензияни бекор қилиш, қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, хизматларни кўрсатиш ва (ёки) ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи малака сертификатини бериш.

Мазкур қарорга кўра, 2023 йил 1 июлдан бошлаб хўжалик жамиятининг филиаллари, ваколатхоналари ташкил этилганлиги ва унинг устав фонди (устав капитали) шакллантирилганлиги ҳамда тўловга қобилиятсизлиги юзасидан иш қўзғатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинади. Бунда, мазкур маълумотлар масъул вазирлик ва идоралар томонидан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига киритиб борилади.

Шунга кўра, фонд биржасида қимматли қоғозлар билан савдоларни амалга ошириш қоидаларига киритиладиган биржа аъзоларига ва листинг компанияларига таъсир қилувчи муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар улар тасдиқланишидан камида ўн беш кун олдин фонд биржаси сайтида муҳокамага қўйилади. 2023 йил 1 январдан бошлаб устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши мажлиси ва иштирокчилари (акциядорлари) умумий йиғилиши баёнлари улар расмийлаштирилгандан сўнг ўн кун муддатда Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Давлат мулки» ахборот тизимида жойлаштирилади.

         Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, ушбу қарор, тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратишга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга йўналтирилгани билан соҳада давлат сиёсатининг сифат жиҳатидан янги даражага ўтишидан далолат беради.

Дилшод Шарипов, Боғот туманлараро иқтисодий судининг судьяси