СУД ҚАРОРЛАРИ ВАҚТИДА ИЖРО ЭТИЛИШИ ЛОЗИМ

Суд қарорларини ижро этиш самарадорлигини ошириш мақсадида Хоразм вилоят суди раиси мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ходимлари ҳамда туман(шаҳар) МИБ бўлими бошлиқлари билан учрашди.

Йиғилишда асосий масала Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан тасдиқланган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 8, 24-моддаларига асосан ижро ҳужжатларини қайтарилишига барҳам бериш мақсадидаги Қўшма кўрсатма ҳамда унда белгиланган вазифалар бўлди.

Мулоқотларда ижрога юборилган суд ҳужжатларининг МИБ туман бўлимлари томонидан қайтарилиш сабаблари ва электрон база бўйича айрим тушунмовчиликларга ойдинлик киритилди.

Якунда ижро самарадорлигини ошириш, иш сифатини яхшилаш мақсадида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда суд қарорлари ижросининг вақтида таъминланишига тўсқинлик қилаётган камчиликларни қонун доирасида бартараф этишга келишиб олинди.

Хоразм вилоят суди матбуот хизмати