Архив ўзи нима? Архив – бу архив хужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи муассаса ҳисобланади.
Шунингдек архив иши – архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш бўйича фаолиятдир.
Ҳар бир давлат корхона, муассаса ва ташкилотларида албатта идоравий архивлар мавжуддир.
Идоравий архив-юридик шахснинг архив хужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи таркибий бўлинма ҳисобланади. Бизнинг суд соҳамизда ҳам идоравий архивлар мавжуд бўлиб, ҳар бирида биттадан архив мудири штати мавжуддир.
Ҳозирги кунда идоравий архивлар жуда яхши фаолият олиб бормоқдалар. Бизни Ўзбекистонда архивларни ривожлантириш мақсадида кўпгина қонун ва қарорлар ишлаб чиқилган.
Хусусан, идоравий архив ўз фаолиятини қуйидаги норматив-ҳуқуқий хужжатлар яъни Ўзбекистон Республикасининг 15.06.2010 йилдаги 252-сонли “Архив иши тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сонли “Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сонли “Архив иши бўйича меъёрий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори асосида амалга оширади.
Идоравий архивнинг асосий вазифаси – ташкилот ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва давлат томонидан сақлашга топшириш учун тегишли архивларга топширишдан иборатдир.
Идоравий архив мудири тугалланган ишларни ҳамда шахсий таркиб хужжатларни жамлайди, ҳисобга олади ва сақлайди. Архивда сақланаётган ҳужжатларнинг илмий ва амалий қимматини аниқлаш учун экспертиза қилишни ташкил этади, иш юритиш жараёнида ҳужжатлар қимматини экспертиза қилишда услубий ёрдам кўрсатади, ҳужжатларни давлат архивига топшириш учун тайёрлайди ва “Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда топширади, шунингдек ҳужжатлардан фойдаланишни ташкил қилади ва белгиланган тартибда ҳам манфаатдор ташкилотларга, ҳам фуқароларга маълумотномалар, ҳужжатлардан кўчирмалар ва нусхалар беради.
Бизнинг суд соҳамизда архивларга жуда катта эътибор қаратилган.
Хусусан, архивимиз янги темир стеллажлар, сейф, компьютер ва сигнализация тизими, ҳаво ва намликни ўлчовчи ҳамда ёнғинга қарши воситалар билан тўлиқ таъминланган. Бу суд архивидаги ҳужжатлар белгиланган вақт оралиғида сифатли сақланади дегани.
Гўзал Эшчанова, Боғот туманлараро иқтисодий суди архив мудири
Хоразм вилоятининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2023 йилнинг 9 ойи давомида жами 1350 нафар шахсга нисбатан 1108 та жиноят иши ва 2361 та санкция ҳамда материаллар кўриб тамомланган. Кўриб тамомланган жиноят ишлари бўйича 1084 нафар шахсга нисбатан 861 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган; 247 нафар шахсга нисбатан 232 та жиноят иши тугатилган; 232 нафар шахсга нисбатан 218 та жиноят иши тарафлар ярашганлиги сабабли иш тугатилган.
Хоразм вилоятининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2023 йилнинг 9 ойи давомида жами 1350 нафар шахсга нисбатан 1108 та жиноят иши ва 2361 та санкция ҳамда материаллар кўриб тамомланган. Кўриб тамомланган жиноят ишлари бўйича 1084 нафар шахсга нисбатан 861 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган; 247 нафар шахсга нисбатан 232 та жиноят иши тугатилган; 232 нафар шахсга нисбатан 218 та жиноят иши тарафлар ярашганлиги сабабли иш тугатилган.
99 нафар шахс суд залидан қамоққа олинган, 58 нафар шахс қамоқдан озод этилган.
Ўзбекистон Респубдикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан 849 нафар шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган.
Барча инстанцияларда 13 нафар шахсга нисбатан 7 та жиноят иши бўйича оқлов ҳукми чиқарилган.
Кўриб тамомланган жиноят ишлардан 134 нафарини ёки 9,9 фоизини аёллар, 37 нафарини ёки 2,7 фоизини вояга етмаганлар, 54 нафарини ёки 4 фоизини 60 ёшдан ошганлар ташкил этади.
Мазкур даврда 23.324 нафар шахсга нисбатан 20.786 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари кўриб тамомланган. Шундан, 12.402 нафар шахсга нисбатан 11.601 та иш бўйича маъмурий жазо қўлланилган, 10.922 нафар шахсга нисбатан 9.185 та иш тугатилган.
2023 йилнинг 9 ойи давомида ўтган йилга нисбатан судланганлик кўрсаткичи ошган жиноят ишлари юзасидан суд амалиётлари умумлаштирилиб, якуни бўйича тегишли ташкилотларга тақдимномалар киритилиши, вилоят судлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган бир қатор самарали тарғибот ишлари ўтказилган бўлишига қарамасдан, мазкур даврда ҳаракат хафсизлиги қоидаларини бузиш жиноятлари (ЖК 266-модда) 15 (198/183) тага, қасдан одам ўлдириш (ЖК 97-модда) 8 (10/2) тага, номусга тегиш билан боғлиқ жиноятлар (ЖК 118,119-моддалар) 13 (17/4)тага, , қўшмачилик қилиш ёки фохишахона сақлаш (ЖК 131-модда) 27 (56/29) тага, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар (ЖК 270, 271, 273-276-моддалар) 43 (216/171) тага судланган шахслар сони ошган.
Бироқ, судларда содир этилган ҳар бир жиноятни маҳаллада муҳокама қилиш, унинг асл сабабларини аниқлаб, бартараф этиш амалиёти йўлга қўйилганлиги натижасида қасддан баданга оғир ва ўртача оғирликда тан жароҳати етказиш (ЖК 104-105-моддалар) 21 (57/78) тага,ўғирлик жиноятлари (ЖК 169-модда) 6 (192/198) тага,фирибгарлик (ЖК 168-модда) 60 (231/291) тага, порахўрликжиноятлари (ЖК 210-212-модда) 16 (37/79) тага,ўзгалар мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш жиноятлари (ЖК 167-модда) 30 (103/133) тага судланган шахслар сони камайган.
Судларнинг жиноятларга қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолият самарадорлигини кучайтириш мақсадида 204 та ёки 18,25 фоиз жиноят иши айнан жиноят содир бўлган жойларда, маҳаллаларда, тегишли ташкилот ва муассасаларда сайёр суд мажлислари тартибида кўриб чиқилган.
Шунингдек, судлар томонидан кўриб тамомланган турли тоифадаги ишлар бўйича суд амалиёти умумлаштирилиб, уларнинг сони 83 тани ташкил этган, уларнинг натижаси бўйича тегишли корхона, муассаса ва ташкилотларга жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан 71 та тақдимнома киритилган, 1108 та иш бўйича 97.7 фоиз ишлар бўйича хусусий ажримлар чиқарилган.
Бундан ташқари, жойлардаги криминоген вазият таҳлилидан келиб чиққан ҳолда вилоят судлари томонидан ҳуқуқий мавзуларда корхона, муассаса ташкилотлар ҳамда аҳоли ўртасида учрашувлар, суҳбатлар ўтказилиб, 468 маротаба маърузалар билан ҳамда 362 та ОАВда чиқишлар қилинган.
Хоразм вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ва туман шаҳар судларига 2023 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахс вакилларидан жами 1707 та мурожаат келиб тушган, шундан 488 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхонаси орқали, 1219 таси жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти, туман (шаҳар) судларининг раислари, судьялари ва масъул ходимларининг қабулида ҳамда почта орқали ва шахсан аризачилар томонидан тақдим қилинган. Ушбу аризаларнинг 17 таси тегишлилиги бўйича, 89 таси тааллуқлилиги бўйича юборилган ва қолган мурожаатлар суд раислари томонидан тегишли тартибда атрофлича ўрганиб чиқиб, мурожаат муаллифларига ёзма тушунтириш ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилган
Вилоят судининг фуқаролик судлари томонидан, 2023 йил 9 ойи давомида биринчи инстанция судларида жами 15.249 та фуқаролик ишлари кўриб тамомланган. Шундан, 8.639 та даъво қаноатлантирилган, 1.127 та даъво ариза рад этилган, 103 та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилган, 1.777 та даъво аризалар кўрмасдан қолдирилган. 12 хакамлик суди қарори билан боғлиқ иш. 3.591 та материаллар кўриб тамомланган.
Хоразм вилоятининг фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларида 9.69 та суд буйруғи чиқарилган.
Ушбу даврда судлар орқали никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар сони 2.101 тани ташкил этган. Шундан, 1.327 таси бўйича даъво қаноатлантирилган. 569 та фуқаролик иши бўйича даъволар рад этилган. 172 та фуқаролик иши кўрмасдан қолдирилган. 33 та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилган.
Вилоят судлари томонидан ҳуқуқий мавзуларда корхона, муассаса ташкилотлар ҳамда аҳоли ўртасида учрашувлар, суҳбатлар ўтказилиб, 321 маротаба ва 141 та ОАВда чиқишлар қилинган.
Низолар келиб чиқишининг олдини олиш юзасидан чиқарилган хусусий ажримлар сони 68 та, умумлаштиришлар эса 26 тани ташкил қилган.
Ишларни сайёр суд мажлисларида кўриш жами кўриб тамомланган 11.644 та фуқаролик ишларининг 897 таси яъни 7,7 фоизини ташкил этган. ташкил этган.
2023 йилнинг 9 ойидавомида жами 2270 та мурожаат (35 та қолдиқ аризалар билан 2305 тани ташкил этади), шундан виртуал қабулхона орқали 1126 та мурожаат келиб тушган. Бевосита вилоят ва туманлараро судларига келган умумий мазмундаги мурожаатлар сони 328 та, вилоят ва туманлараро судлари раиси ва ўринбосарларининг шахсий (сайёр) қабулида қабул қилинган мурожаатлар сони 816 тани ташкил этган. Мазкур мурожаатларнинг 3 таси қаноатлантирилган, 10 таси рад қилинган, 1086 та мурожаат бўйича тушунтириш берилган.
Вилоят судининг иқтисодий судлари томонидан 2023 йил 9 ойи давомида биринчи инстанция судларида жами 6.880 та иқтисодий ишлари кўриб тамомланган. Шундан, 5.422 та даъво қаноатлантирилган, 986 та даъво ариза рад этилган, 91 та иқтисодий иши иш юритишдан тугатилган, 133 та даъво аризалар кўрмасдан қолдирилган. Жами кўрилган ишларнинг 1.847 таси, 26,8% сайёр суд мажлисларида кўрилиши таъминланган.
2023 йилнинг 9 ойи мобайнида кўрилган ишларнинг тоифалари 2022 йилнинг шу даври билан таққосланганда,
Инвестицион низолар юзасидан ишлар 6 тага;
Молиявий жарима қўллаш юзасидан ишлар 81 тага;
– Лизинг шартномаси юзасидан ишлар 7 тага камайган бир вақтда,
– Банклардаги ҳисобварақалар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш бўйича ишлар 120 тага;
– Коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича 580 тага;
– Контрактация шартномаси бўйича 234 тага;
– Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш юзасидан ишлар 164 тага;
– Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси юзасидан ишлар 115 тага;
– Ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар 82 тага;
– Банкрот деб эътироф этиш юзасидан ишлар 96 тага кўпайганлигини кўришимиз мумкин.
Ушбу даврда инвестиция мажбуриятларини бажармаган тадбиркорлик субъектларига нисбатан мажбурият юклаш юзасидан 1 та иш кўрилиб қаноатлантирилган.
Шунингдек, ушбу даврда хусусий тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан кичик бизнес субъектлари, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг даъвогарлигида 1.281 та ишлар кўрилиб, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари тикланиб, уларнинг фойдасига 426330.12 млр сўм маблағлар ундириш тўғрисида қарорлар қабул қилинган.
2023 йилнинг 9 ойи мобайнида иқтисодий судлар томонидан аҳоли орасида 91 та маърузалар, давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилиб, оммавий ахборот воситаларида 96 та чиқишлар қилинган.
2023 йилнинг 9 ойи давомида Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва туманлараро иқтисодий судларига жисмоний ва юридик шахслардан жами 231 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 87 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси ва Халқ қабулхоналаридан, суд раҳбарияти шахсий қабулида 113 та ҳамда 31 та умумий мазмундаги мурожаатлар келиб тушган.
Суд раҳбариятининг шахсий қабулида 113 та, шундан сайёр қабулда 40 та, бевосита идорада 73 та хўжалик юритувчи субъектларнинг вакиллари ва тадбиркорлар қабул қилинган. (ўтган йилнинг шу даврида 196 та келиб тушган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 83 тага камайган) Келиб тушган жами 113 та мурожаатнинг 12 таси суд хужжатлари юзасидан, қолган 101 таси бошқа масалалар бўйича мурожаатларни ташкил қилади.
Шахсий қабулда жисмоний ва юридик шахслар томонидан келтирилган важлар раҳбарият томонидан тингланган ва мурожаат муаллифларига оғзаки тушунтиришлар берилган.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2024 | Xorazm viloyat sudi