Маьмурий суд ишларини юритишда – янги босқич

Президентимизнинг қарор ва Фармонлари билан суд тизимида бир қатор ислоҳотлар жадаллик билан амалга оширилмоқда. Айниқса, маъмурий судлар фалоияти янада мустаҳкамланиб, ваколати кенгайиши суд ишларини юритишда янги босқичга айланди.

Давлатимиз раҳбари томонидан шу йилнинг 29 январь куни имзоланган “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 107-сонли Қарори давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштиришдан иборатдир.

Ушбу қарорда маъмурий суд ишларини юритишни “суднинг фаол иштироки” тамойили асосида амалга ошириш, бунда маъмурий судларга ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш, ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига эса далилларни йиғишда фақат ўз имконияти доирасида иштирок этишга шароит яратиш белгилаб қўйилди.

Ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талабини ҳам маъмурий судга билдириш ҳуқуқини тақдим этиш ҳамда бундай талабларни кўриб чиқишни маъмурий судлар ваколатига ўтказиш белгиланган.

Маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан ижро қилинмаган тақдирда эса, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималарини қўллаш масаласи кўриб чиқилиши, шунингдек, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмларини жорий қилиш ва процессуал қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилиши белгиланган.

Қарорда жамиятда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳақиқий ҳимоячисига айлантириш мақсадидапроцессуал қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш белгилаб қўйилди.

Тарафларга, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича келишув битимини тузиш ҳуқуқини бериш белгиланиши айни муддао бўлиб, тарафлар ўртасидаги низони ҳал қилишда қонунийлик тўлиқ  таъминланиши билан бирга, суд томонидан тасдиқланган келишув битимини ижрога қаратилишида тарафларга қулайликлар яратади ҳамда қисқа муддатларда низоларни ҳал этилишига эришилади.

Шунингдек, Фармонда давлат органлари ёки ташкилотлари оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорини у қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир ой давомида ижро қилиш ҳамда бу ҳақда маъмурий судга хабар бериш, давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича суд ҳужжати ижро қилинмаганлиги учун давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан суд жаримасини қўллаш, давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорининг такроран ижро қилинмаганлиги учун давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан дастлаб қўлланилган суд жаримасини оширилган миқдорда маъмурий судлар томонидан қўлланилиш тартиби қонун нормаларида белгиланиши фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини тикланиши бир сўз билан таъкидланганда маъмурий суд ҳимоясида эканлигидан далолат беради.

Судлар томонидан даъво аризаси, ариза ҳамда шикоятни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли қабул қилишни рад этиш ёки иш бўйича иш юритишни тугатишни тақиқлаш, бунда даъво аризаси, ариза, шикоят ёки ишни уларни кўриб чиқишга ваколатли судга ўтказиш, маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорида аниқланган ҳолатлар бошқа ишни кўраётган фуқаролик ишлари бўйича суд учун мажбурий ҳисобланишини белгиланиши, бир суд иши доирасида баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштириш тақиқланади.

Ушбу қонун нормасининг киритилиши ҳуқуқи бузилган фуқароларнинг ёки тадбиркорлик субьектларининг судма-суд юриб, овора бўлишларига барҳам беради.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, давлатимиз раҳбари томонидан ушбу қарорнинг қабул қилинганлиги мамлакатимизда суд тизимини демократлаштириш, одил судловни амалга оширишда қонун устуворлигини, судлар фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда халқнинг судга бўлган ишончини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Сардор Аллабергенов, Урганч туманлараро маъмурий судининг судьяси                                     

ХОРАЗМ ВИЛОЯТ СУДИДА ЯНГИ ҚОНУН БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Хоразм вилоят суди, вилоят маъмурий суди ва Бизнес-омбудсман билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти бўйича судья ва суд аппарати ходимлари учун семинар ўтказилди.

Унда вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси Шухрат Раззақов, вилоят маъмурий суди судьялари Темур Ибрагимов, Сардор Аллаберганов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони етакчи инспектори Дилшодбек Ходжаевлар маъруза қилиб, иштирокчиларга қонуннинг асосий жиҳатлари, амалиётда қўлланилиши бўйича тушунтириш беришди.

Жорий йилнинг 11 январь куни қабул қилинган“Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонунга кўр Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, яъни Бизнес-омбудсман ва унинг девони ходимларининг ваколатлари кенгайтирилиб, уларга маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда жарима солиш кўринишидаги маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳуқуқи берилди.

Эндиликда, Вакил, унинг ўринбосари ва девон бош инспекторлариМаъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланган моддалар, жумладан, 43, 2002, 2411-2414, 2416, 2418, 24110-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқади.

Демак Бизнес-омбудсман маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда жарима солиш кўринишидаги маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳуқуқи ушбу моддаларда акс этган: жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш; Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш; Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш; Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш; Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш; Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш;  Имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш; Тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш; Тадбиркорлик субъектларидан қонунчиликни бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш.” – Шуҳрат Раззақов, Хоразм вилоят суди судьяси. Савол-жавоб тарзида давом этган семинарда иштирокчилар ўзлари учун керакли маълумотларга эга бўлишди.

Skip to content