Ҳар бир соҳанинг ўз устаси, етук мутахассислари бор. Ана шундай фидойи инсонларнинг йиллар давомидаги фаолияти ва тўплаган тажрибаси ёш касбдошлари учун ҳам ўрнак, ҳам намуна бўлиши лозим.
Хоразм вилоят суди ва вилоят маъмурий суди томонидан вилоят юридик техникумида ўтказилган “Уч авлод учрашуви” фахрий судьялар ва ўрта авлод судьялари ҳамда ҳуқуқий йўналишда таҳсил олаётган ёшларни бир жойда бирлаштирди.
Тадбирда узоқ йиллар вилоятда судьялик лавозимларида ишлаган, бугун кексалик гаштини сураётган меҳнат фахрийлари ўз тажрибаси ҳамда амалиётида учраган зиддиятли вазиятларни ўқувчилар билан ўртоқлашишди. Устозлар томонидан касбнинг мақоми масъулият, ҳалоллик, фидойилик, доимий малака ошириш ва одоб-ахлоқ сингари мезонлар билан узвий боғлиқ эканлигини таъкидланди.
Мулоқотларда мамлакатимизда ёшларнинг таълим олиши учун яратилган шароитлар, Судьялар олий мактаби фаолияти ва судьяликка номзодларни шакллантириш ҳақида сўз юритилди.
– Суд тизими, судьялик лавозимининг масъулияти катта, у ерда адолатни таъминлайдиган, ҳақиқатни юзага чиқарадиган инсонларгагина жой бор. Сабаби, суд давлат номидан қарор қабул қилади шунинг учун судя чуқур билим ва малакага эга бўлиши керак. Сиз ёшлар ҳозирдан билим олишни биринчи ўринга қўйишингиз лозим, – деди “Суд фахрийси” кўкрак нишони соҳиби Саломат Маматова.
Уч авлод учрашувида ёш судья ва ўқувчиларга соҳанинг ана шундай устозлар амалиётидан ўрин олган ўгитлар тушунтирилди.
Тадбир якунида ўқувчилар Судьялар олий кенгаши томонидан нашр эттирилган «Судья маънавияти, одоби ва масъулияти» ва “Уч машхур ўзбек аёли” китоблари билан таништирилди ҳамда китобнинг бир нусҳаси энг фаол ўқувчига совға қилинди.
Бунёдбек Ҳусинов, Хоразм вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти
Судда инвестор ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг муаммоларини ўрганиб, зарур бўлган ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида Хоразм вилоят суди томонидан туманларда ишбилармонлар билан давра суҳбатлари, семинарлар ўтказилмоқда.
Навбатдаги ана шундай семинар иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари томонидан Хива шаҳрида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Хоразм вилоят судининг бош консультанти Бунёд Хусинов хабар берди.
Семинарда Хива шаҳрида фаолиятини олиб борувчи тадбиркорлар, солиқ инспекцияси масъул ходимлари иштирок этишди. Дастлаб иқтисодий ишлар бўйича судларда кўрилиш сони ошган ишлар ҳақида маълумот берилиб, бу каби низоли вазиятларга сабаб бўладиган ҳолатлар муҳокама қилинди.
Кейин эса ишбилармонларнинг судга доир мурожаатлари эшитилиб, уларга зарур бўлган ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Хоразм вилоят судининг ўтган 2021 йилдаги фаолиятида кўрилган иқтисодий ишларни таҳлил қиладиган бўлсак, асосий низолар солиқ қарздорлиги, маҳсулот етказиб бериш шартномаси ҳамда кредит шартномаларини вақтида бажармаслик каби масалаларда юзага келаётгани кўринади. Шу сабабли семинар давомида иштирокчиларга шартнома тузиш қоидалари, уни бекор қилиш тартиби бўйича тўлиқ тушунтириш берилди.
Шартномалар – бу битим иштирокчиларининг асосий келишувларини қайд қиладиган ҳужжатлардир. Улар мамлакат доирасида ва ташқи савдо оборотида товарлар ва молиявий маблағларнинг ҳаракатини таъминлайди.
Семинар давомида иштирокчиларга аслида тадбиркорлар шартнома тузишда нималарга эътибор бериши лозимлиги ҳамда шартнома предмети; тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; шартнома суммаси ва ҳисоб-китоб тартиби; тарафларнинг жавобгарлиги; низоларни ҳал қилиш тартиби; Форс-мажор; якуний қоидалар тўлиқ тушунтирилди.
Бу каби семинарлар янги фаолият бошлаган тадбиркорларга судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тартибини тушунтириш ва ишбилармонларни суд тизимига доир қонунчиликдаги янгиликлар билан мунтазам таништириб боришга ҳисса қўшади. — Илёс Тешаев, Хоразм вилоят суди раиси ўринбосари.
Президентимизнинг қарор ва Фармонлари билан суд тизимида бир қатор ислоҳотлар жадаллик билан амалга оширилмоқда. Айниқса, маъмурий судлар фалоияти янада мустаҳкамланиб, ваколати кенгайиши суд ишларини юритишда янги босқичга айланди.
Давлатимиз раҳбари томонидан шу йилнинг 29 январь куни имзоланган “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 107-сонли Қарори давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштиришдан иборатдир.
Ушбу қарорда маъмурий суд ишларини юритишни “суднинг фаол иштироки” тамойили асосида амалга ошириш, бунда маъмурий судларга ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш, ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига эса далилларни йиғишда фақат ўз имконияти доирасида иштирок этишга шароит яратиш белгилаб қўйилди.
Ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талабини ҳам маъмурий судга билдириш ҳуқуқини тақдим этиш ҳамда бундай талабларни кўриб чиқишни маъмурий судлар ваколатига ўтказиш белгиланган.
Маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан ижро қилинмаган тақдирда эса, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималарини қўллаш масаласи кўриб чиқилиши, шунингдек, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмларини жорий қилиш ва процессуал қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилиши белгиланган.
Тарафларга, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича келишув битимини тузиш ҳуқуқини бериш белгиланиши айни муддао бўлиб, тарафлар ўртасидаги низони ҳал қилишда қонунийлик тўлиқ таъминланиши билан бирга, суд томонидан тасдиқланган келишув битимини ижрога қаратилишида тарафларга қулайликлар яратади ҳамда қисқа муддатларда низоларни ҳал этилишига эришилади.
Шунингдек, Фармонда давлат органлари ёки ташкилотлари оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорини у қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир ой давомида ижро қилиш ҳамда бу ҳақда маъмурий судга хабар бериш, давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича суд ҳужжати ижро қилинмаганлиги учун давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан суд жаримасини қўллаш, давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорининг такроран ижро қилинмаганлиги учун давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан дастлаб қўлланилган суд жаримасини оширилган миқдорда маъмурий судлар томонидан қўлланилиш тартиби қонун нормаларида белгиланиши фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини тикланиши бир сўз билан таъкидланганда маъмурий суд ҳимоясида эканлигидан далолат беради.
Судлар томонидан даъво аризаси, ариза ҳамда шикоятни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли қабул қилишни рад этиш ёки иш бўйича иш юритишни тугатишни тақиқлаш, бунда даъво аризаси, ариза, шикоят ёки ишни уларни кўриб чиқишга ваколатли судга ўтказиш, маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорида аниқланган ҳолатлар бошқа ишни кўраётган фуқаролик ишлари бўйича суд учун мажбурий ҳисобланишини белгиланиши, бир суд иши доирасида баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштириш тақиқланади.
Ушбу қонун нормасининг киритилиши ҳуқуқи бузилган фуқароларнинг ёки тадбиркорлик субьектларининг судма-суд юриб, овора бўлишларига барҳам беради.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, давлатимиз раҳбари томонидан ушбу қарорнинг қабул қилинганлиги мамлакатимизда суд тизимини демократлаштириш, одил судловни амалга оширишда қонун устуворлигини, судлар фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда халқнинг судга бўлган ишончини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Хоразм вилоят суди, вилоят маъмурий суди ва Бизнес-омбудсман билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти бўйича судья ва суд аппарати ходимлари учун семинар ўтказилди.
Унда вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси Шухрат Раззақов, вилоят маъмурий суди судьялари Темур Ибрагимов, Сардор Аллаберганов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони етакчи инспектори Дилшодбек Ходжаевлар маъруза қилиб, иштирокчиларга қонуннинг асосий жиҳатлари, амалиётда қўлланилиши бўйича тушунтириш беришди.
Жорий йилнинг 11 январь куни қабул қилинган“Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонунга кўр Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, яъни Бизнес-омбудсман ва унинг девони ходимларининг ваколатлари кенгайтирилиб, уларга маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда жарима солиш кўринишидаги маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳуқуқи берилди.
Эндиликда, Вакил, унинг ўринбосари ва девон бош инспекторлариМаъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланган моддалар, жумладан, 43, 2002, 2411-2414, 2416, 2418, 24110-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқади.
“Демак Бизнес-омбудсман маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда жарима солиш кўринишидаги маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳуқуқи ушбу моддаларда акс этган: жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш; Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш; Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш; Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш; Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш; Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш; Имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш; Тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш; Тадбиркорлик субъектларидан қонунчиликни бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш.” – Шуҳрат Раззақов, Хоразм вилоят суди судьяси. Савол-жавоб тарзида давом этган семинарда иштирокчилар ўзлари учун керакли маълумотларга эга бўлишди.
Фаолият соҳаси асосида қуйидаги билим- кўникмаларга эга бўлиши зарур:
суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришларни билиши;
судларда кўриб чиқиладиган ишларни билиши (йўналишлар бўйича жиноят ва фуқаролик);
суд ҳужжатлари билан ишлай олиши;
суд архиви ҳужжатларини билиши;
компьютер ва бошқа техника, зарур дастурий таъминотлардан фойдалана олиш.
МЕҲНАТ ШАРОИТИ ВА ИШ ҲАҚИ:
♦ Барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
♦ иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба); ойлик иш ҳақи лавозимга қараб қўшимча тўловлари билан бирга ўртача 3-4 млн. сўм, мансаб даража олгандан сўнг 6-7 млн. сўмни ташкил қилади.
♦ қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот.
Номзодлар ариза билан Хоразм вилоят судига 25 январь соат 18:00га қадар ёзма шаклда мурожаат қилишлари мумкин. Номзодларни танлов асосида саралаш, улар орасидан энг малакали ва масъулиятли мутахассисларни танлаш 2022 йил 28 январь куни вилоят суди биносида ўтказилади.
Манзил: Урганч шаҳар, “Тинчлик” кўчаси, 22-уй.
Телефон: 62-228-66-20.
Телеграм канал: @xorazmviloyatsudi
Ариза ва обьективка намунасини юклаб олишингиз мумкин:
Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги ЎРҚ-717-сонли Қонун 2021 йил 20 сентябрда Президент томонидан имзоланди. «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг таркиби ва уни шакллантириш тартиби ўзгартирилиб, Кенгаш раисининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланиши, Кенгашнинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва судьялар орасидан тасдиқланган ўн бир нафар аъзоси ўз фаолиятини доимий асосда амалга ошириши, Кенгашнинг қолган етти нафар аъзоси ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга ошириши, Кенгашнинг судьялар орасидан тасдиқланган ва ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи ўн бир нафар аъзоси Кенгаш томонидан унинг раиси тақдимига биноан Кенгашнинг шўбаси ҳамда Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси таркибига, шу жумладан мазкур тузилмаларнинг раҳбарлари лавозимларига сайланиши белгиланди.
Бундан ташқари, Кенгаш эндиликда, судьялар орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиб, уларни барвақт аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради, суд тизимида аниқланган ҳар бир коррупция ҳолатини кўриб чиқади ва принципиал баҳолайди, судьялар фаолиятини очиқ ва шаффоф электрон рейтинг дастури асосида баҳолаш мезонларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради.
Шунингдек, Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисининг масъулияти оширилиб, Кенгаш фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва Кенгаш зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан масъул бўлишлиги белгиланган ҳолда, суд ҳокимияти мустақиллигини, судьялар дахлсизлигини таъминлашга ва одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ҳақида, шунингдек суд тизимида коррупцияга қарши курашишнинг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига йил якунлари бўйича ахборот тақдим этиши тасдиқланди.
Бундан ташқари, Қонун билан Кенгаш раиси ўринбосари ваколатларига ҳам ўзгартишлар киритилган бўлиб, унга кўра, Кенгаш раиси ўринбосари судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекциясининг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, унинг фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун жавобгар бўлади, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир ишларни ташкил этади.
Шунингдек, Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Кенгаш раиси судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга оширишга аралашганлик ҳолатлари юзасидан прокуратура органларига тақдимнома киритиши мумкин. Прокуратура органларига киритилган тақдимнома 1 ой муддатда кўриб чиқилади ва Кенгаш жиноят иши қўзғатилганлиги тўғрисида ёки уни қўзғатиш рад этилганлиги ҳақида Бош прокуратура томонидан хабардор қилинади.
Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимча натижасида судьяларнинг мустақиллигини таъминлаш орқали фуқароларнинг одил судловга эришиш даражаси оширилишига, суд тизимида коррупциявий ҳолатларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш механизмлари янада ривожлантирилишига эришилади.
Ҳар ернинг ўз интизоми, тартиб-қоидаси бор. Суд процессида иштирокчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, шахсий маълумотларнинг оммага ошкор этилмаслигини назорат қилиш учун ички низом мавжуд.
Судга келган фуқаро, айрим журналист ёки блогерлар бинога кириш тартибини билмаслиги мумкин. Аммо, бинода хизмат фаолиятини олиб бораётган миллий гвардия ходимлари бу тартибни аввало яхши билиши ва бошқалардан шу тартибга риоя этишларини талаб қила олиши лозим.
Айрим ҳолларда суд биносига киришни, видеотасвирга олишни талаб қилган блогерлар билан низоли вазиятлар учраб туради. Бу каби ҳолатда миллий гвардия ходими қандай йўл тутиши лозим, фаолиятни тартибга солувчи қандай меъёрий ҳужжатлар мавжуд?
Хоразм вилоят суди раисининг Миллий гвардия вилоят Қўриқлаш бошқармаси ва ички ишлар ходимлари билан ўтказган йиғилишида ана шу масалаларга ойдинлик киритилди.
Хоразм вилоят суди
Хоразм вилоят суди
Мулоқотларда Олий суд, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия томонидан тасдиқланган “Суд бинолари, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома ҳамда Олий суднинг “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги Пленум қарорини амалиётда қўллаш бўйича тушунтириш берилди.
Суд тизимидаги ислоҳотлар йўналишда шаффофликни таъминлаш, очиқлик ва ошкораликни янада учайтириш учун қўйилган катта қадам бўлмоқда.
Жорий йилнинг январ ойидан барча вилоят судларида ташкил этилган жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультант штати, судьяларнинг маҳаллада, таълим муассасаларида ўтказаётган учрашувлари суд тизимини аҳоли билан яқинлаштирди десак муболаға бўлмайди.
Айниқса, раҳбарлар иштирокидаги очиқ мулоқотлар фуқароларнинг судга бўлган фикрини билишга хизмат қилмоқда. Хоразм вилоят суди раисининг Урганч туманида ўтказилган аҳоли билан очиқ мулоқоти ҳам йиллар давомида инсонларни кийнаб келаётган масалаларга ечим топилгани билан аҳамиятли бўлди.
Самимий мулоқотларда фуқароларнинг тайинланган жазони муддатидан илгари бекор қилиш, оқланиш тартиби ва маънавий зарарни ундириш каби саволларига жавоб берилди.
Шунингдек, иштирокчиларнинг судга мурожаат қилиш тартибидан хабардор эмаслиги инобатга олиниб, уларга бу борада зарур бўлган ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Бунёдбек Ҳусинов, Хоразм вилоят судининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти.