РАСМИЙ АХБОРОТ

Хоразм вилоят судлари томонидан 2025 йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида одил судловни, хусусан фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек тадбирқорларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини таъминлашда муайян ишлар амалга оширилди.

Ҳисобот даврида биринчи инстанция судларида жами 79.335та ишлар кўриб тамомланган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 28,3 фоизга ошган.

Ҳуқуқбузарлик материаллари 63,3 фоизга, иқтисодий ишлар 21,0 фоизга, фуқаролик ишлари
28,4 фоизга, жиноят ишлари 3,6 фоизга, ҳуқуқбузарлик ишлари 7,4 фоизга ошган, жиноят иши материаллари 22,9 фоизга камайган.

Туманлараро, туман, шаҳар судларида ҳар бир судьянинг ўртача ойлик иш ҳажми жиноят ишлари бўйича 33тани, маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари бўйича 400тани, фуқаролик бўйича 412,6 тани, иқтисодий ишлар бўйича 409,7 тани ташкил қилган.

Вилоят судларининг ўртача ойлик иш ҳажми жиноят судлов ҳайъати судьяларига жами инстанцияларда 8,8 та(Апелляцияда 3,8 та, Кассацияда 2 та, Тафтишда 3 та) ташкил қилиб, кўрилган жиноят материаллари бўйича 14,8 та, маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича жами инстанцияларда 10 та;

Фуқаролик судлов ҳайъати судьяларига 17 та;

Иқтисодий судлов ҳайъати судьяларига 13 та;

Биринчи инстанция судлари томонидан кўрилган жами 60.356 та ишнинг 1562 таси ёки 2,7фоизи вилоят судларида апелляция ва кассация инстанцияларида кўрилган бўлиб, 97,3 фоиз ишлар бўйича суд қарорлари устидан шикоят (протест) келтирилмаган.

Жиноят ишлари бўйича судларда жами
1.061 нафар шахсга нисбатан жазо тайинлаб, ҳукм чиқарилган.

Судланган шахсларнинг 10,5 фоизига жарима,
0,2 фоизига мажбурий жамоат ишлари, 24,8 фоизига ахлоқ тузатиш ишлари, 29,2 фоизига озодликни чеклаш, 35 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган, 0,2 фоиз шахс шартли ҳукм қилинган.

Судланганлар сони ўтган йилга нисбатан 8,1 фоизга, хусусан порахўрлик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, фирибгарлик, товламачилик, номусга тегиш, безорилик кабижиноятлар учун судланганлик ҳолатлариошган.

Ҳисобот даврида 12 нафаршахс оқланган бщлиб биринчи иистанцияда 7 нафар, кассацияда 5 нафар шахслар реабелитация этилган.

Судлар томонидан инсонпарварлик актларини қўллаш асосида 590 нафаршахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озодқилинган,
2 нафарининг жазоси эса енгилроғига алмаштирилган.

Суд залидан 79 нафар шахс озод қилинган,
231 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органи томонидан қўйилган айбловлар чиқарилган ёки ўзгартирилган.

Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан жиноят ишлари бўйича етказилган
57 млрд. сўмлик зарарлар қопланганлиги сабабли жами 136 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оиджами
15.491 шахсга нисбатан 14.089 та ишлар кўриб чиқилиб, ўтган йилга нисбатан шахс сони 832 нафарга, иш сони 1048 тага кўпайган. Ўз навбатида, материаллар сони ҳам мутаносиб равишда 9.311 тага ёки 63,2фоизга ортган.

8.951 нафар шаҳсга нисбатан жазо қўллаш тўғрисида қарор чиқарилган, 6.540 шахсга оид ишлар тугатилган.

Маъмурий жазо қўлланган шахслардан 88,9 фоизига жарима, 10,8 фоизига маъмурий қамоқ, 0,11 фоизига махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва 0,01 фоизига ашёни мусодара қилиш жазолари қўлланилган.

Ишларнинг 2.137 нафари МЖтКнинг
21-моддасига, 4.403нафари МЖтКнинг 212-м,
271-моддаларига асосан тугатилган.

Ҳисобот даврида автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш, совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш, электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик каби маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар ошган.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан жорий йилнинг олти ойи давомида кўрилган фуқаролик ишлари, материаллар ва суд буйруқлари 32.181 тани ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9.134 та ёки 28,4 фоизга ошган.

Кўрилган ишлар бўйича64,8 фоиз даъво талаблари қаноатлантирилган, 10,4 фоизи рад қилинган, 0,6 фоиз ишюритишдан тугатилган, 24,1 фоиз ишлар бўйича аризалар кўрмасдан қолдирилган.

Суд буйруқлари ҳам 6.728 та ёки 35,4 фоизга ошиб, 18.979 тани ташкил қилган.

Судларда кўрилган ишларнинг – 4.819 таси битимлар ва бошқа фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ, шундан 2.551 таси кредит ундириш ҳақидаги, 2.713  таси оила масалалари, шундан 1.364 таси никоҳдан ажратиш ҳақида, 617 таси уй-жой низоларини, 551 таси ер муносабатларига доир, 235 таси юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш,234 таси меҳнат муносабатлари билан боғлиқ низоларни ташкил қилган.

Иқтисодий судлар томонидан 15.988та иш кўрилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3.363 та ёки 21,0 фоизга кўпайган.

Кўрилган ишларнинг 12.588 таси банклардаги ҳисобварақалар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, 574 таси коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси, 475 таси тўловга қобилиятсиз деб топиш билан боғлиқ, 347 таси олди-сотди шартномаси,
334 таси маҳсулот етказиб бериш шартномаси, 247 таси молиявий жарима қўллашга оид, 228 таси кредит шартномаси билан боғлиқ низоларни ташкил қилади.

Ҳисобод даврида тадбиркорлик субъектлари фойдасига кўрилган ишлар юзасидан 88 млрд 227 млн сўм ундирилиши белгиланди.

Судларда оилавий зўравонлик ишларини олдини олиш юзасидан ахборот тизими орқали ИИВнинг “Хавфсиз оила” ахборот тизимига маҳалла еттилигига етказиш учун жами 925 та (жиноят ишлари бўйича
64 та,  маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари бўйича 621 та, фуқаролик судлари томонидан 240 та) хабарномалар юборилган.

Мазкур даврдавилоят суди томонидан суд амалиётини бирхиллаштириш мақсадида 86 маротаба суд амалиёти умумлаштирилиб, умумлаштиришлар натижаси бўйича тегишли корхона, муассаса, ташкилотларга 37та тақдимномалар киритилган.

Оммавий ахборот воситаларида хуқуқий тарғибот борасида турли чиқишларни ташкил этиш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунга ва судга нисбатан хурмат муносабатини шакллантириш борасида, тасдиқланган «Медиа- режа”лар асосида тарғиботлар амалга ошириб борилган.

Жумладан, судлар томонидан 659 маротаба оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилинган, 818  маротаба жойларда оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган;

Ишларни кўриш натижалари бўйича аниқланган қонунбузиш ҳолатлари юзасидан 1.290 та хусусий ажримлар чиқарилган;

Судларда 36,1 % ишлар сайёр суд мажлисида кўриб чиқилган.

Судларга даъво ариза тақдим қилишда 4 млрд.
254 млн сўмРеспублика бюджетига ихтиёрий давлат божи тўланган.

Судлар томонидан жами 672 млрд. 387млн. сўм ундириш ҳақида 61.117та ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроларига юборилган.

Шундан 287 млрд 921млн. сўмлик (42,8 фоиз)24.781 та ёки 40,5 фоизининг ижроси таъминланган.

2025 йилнинг 6 ойи давомида судларига  жисмоний ва юридик шахслардан жами 2336 та (ўтган йилнинг шу даврида 4530 та бўлиб, 2194 тага камайган) шундан, 924 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналаридан, 446 таси умумий мазмундаги мурожаат, 966 таси  суд раҳбарияти (раис, раис ўринбосари) томонидан шахсий (сайёр) қабулида топширилган ёзма ва оғзаки мурожаатларни ташкил этган.

“Гиёҳвандлик воситаси – келажак кушандаси”

2024 йил 9 июнь куни Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан фуқаро Н.Курбонов (исми шарифлар ўзгартирилган) нисбатан жиноят иши кўрилиб, қонуний ечим қабул қилинди.

Бугун мамлакатимиз таррақиёти янги-янги чўққиларни забт этмоқда. Лекин келажагимизга таҳдид солувчи бир қанча омиллар ҳамон сақланиб қолмоқда. Ана шундай хатарлардан бири гиёҳвандлик балосидир.

Жамиятимиз гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муамола қилиш жинояти билан кўрашаётган бир пайтда, орамизда бу каби қилмишларни содир этаётган шахсларнинг хамон учраётганлиги ачинарли ҳолат.

Бироқ ҳар кандай жиноий қилмишга жавобгарлик белгиланган.

2024 йил 05март куни жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди томонидан Н.Курбоновга (исми-шарифлар узгартирилган) нисбатан жиноят иши кўрилиб, ҳукм ўқилди.

Н.Курбонов2023 йил 6 сентябрь куни соат 12-50 ларда Урганч шаҳридаги “Bowling” биноси олдида тезкор тадбирга жалб қилинган Ж.Бга
2 дона қоғоз парчасига ўралган соф оғирлиги 0,12 грамм бўлган кўп миқдордаги “героин” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда 600.000 сўмга сотиб ўтказган.

Суд томонидан Н.Курбоновга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
273-моддаси 5-қисми билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Суд ҳукмига судланувчи ва унинг ҳимоячиси томонидан келтирилган шикоятига асосан, иш Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан 2024 йил 9 июнь куни кўрилиб, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.

З.Якубов  Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси

Диққат_эълон

Хоразм вилоят судларининг 26 июнь куни, соат 10:00да «Суд буйруғи институтининг иқтисодий суд ишларида қўлланиши таҳлили» мавзусида очиқ мулоқот ўтказилади.

Очиқ мулоқотда Хоразм вилоят суди раиси Б.Полванов ва раис ўринбосарлари, вилоят маъмурий суди раиси Ж.Султанова ҳамда судьялар иштирок этади.

Очиқ мулоқотга барча журналист ва блогерлар таклиф этилади.

Манзил: Урганч шаҳри «Алъ-Хоразмий» кўчаси, 107-уй. Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди жойлашган бино. (ТАТУнинг рўпараси)

Диққат, эълон!

Хоразм вилоят суди томонидан 11 июнь куни соат 10:00да жамоатчилик вакиллари, журналист ва блогерлар учун «Суд жараёнлари очиқлигини таъминлашдаги ҳуқуқий меъёрлар» мавзусида очиқ мулоқот ўтказилади.

Манзил: Урганч туманлараро иқтисодий суди биноси.

Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В !

Хоразм вилоят суди қуйидаги бўш лавозимларига танлов эълон қилади.

Фуқаролик ишлари бўйича судларда:

ФИБ Урганч туманлараро суди судья ёрдамчиси (4 нафар 0,5 ставкадан)

ФИБ Боғот туманлараро суди судья ёрдамчиси (1 ставка)

Жиноят ишлари бўйича судларда:

ЖИБ Янгибозор туман суди судья ёрдамчиси (1 ставка)

ЖИБ Янгибозор туман суди архивариуси

ЖИБ Урганч шаҳар суди судья ёрдамчиси (1 ставка)

Расмий талаблар

Юриспруденция мутахассислиги бўйича олий маълумот ва ўрта-махсус ҳуқуқшунос(Юридик техникум) маълумотга ега бўлиш.

Давлат тилини мукаммал билиши лозим. Хорижий тилларни (рус ва инглиз тиллари) билиш устуворлик беради.

Номзод қуйидаги ҳужжатларни 2022 йил 28 январь кунига қадар вилоят судининг қадрлар бўлимига топшириши зарур:

  • Танловда қатнашиш бўйича ариза
  • шахсий варақа (маълумотнома- объективка);

диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси,чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома;

  • фуқаролик паспорти нусхаси;
  • Олдин ишлаган бўлса иш жойидан тавсифнома;
  • Ҳужжат топширмаган номзодлар танловда қатнашмайди.

Фаолият соҳаси асосида қуйидаги билим- кўникмаларга эга бўлиши зарур:

  • суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришларни билиши;
  • судларда кўриб чиқиладиган ишларни билиши (йўналишлар бўйича жиноят ва фуқаролик);
  • суд ҳужжатлари билан ишлай олиши;
  • суд архиви ҳужжатларини билиши;
  • компьютер ва бошқа техника, зарур дастурий таъминотлардан фойдалана олиш.

МЕҲНАТ ШАРОИТИ ВА ИШ ҲАҚИ:

♦         Барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;

♦         иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба); ойлик иш ҳақи лавозимга қараб қўшимча тўловлари билан бирга ўртача 3-4 млн. сўм, мансаб даража олгандан сўнг 6-7 млн. сўмни ташкил қилади.

♦         қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот.

Номзодлар ариза билан Хоразм вилоят судига 25 январь соат 18:00га қадар ёзма шаклда мурожаат қилишлари мумкин. Номзодларни танлов асосида саралаш, улар орасидан энг малакали ва масъулиятли мутахассисларни танлаш 2022 йил 28 январь куни вилоят суди биносида ўтказилади.

Манзил: Урганч шаҳар, “Тинчлик” кўчаси, 22-уй.  

Телефон: 62-228-66-20.

Телеграм канал: @xorazmviloyatsudi

Ариза ва обьективка намунасини юклаб олишингиз мумкин:

АСОСИЙ МАҚСАД СУДЬЯЛАРНИНГ ЧИНАКАМ МУСТАҚИЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги ЎРҚ-717-сонли Қонун 2021 йил
20 сентябрда Президент томонидан имзоланди. «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг таркиби ва уни шакллантириш тартиби ўзгартирилиб, Кенгаш раисининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланиши, Кенгашнинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва судьялар орасидан тасдиқланган ўн бир нафар аъзоси ўз фаолиятини доимий асосда амалга ошириши, Кенгашнинг қолган етти нафар аъзоси ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга ошириши, Кенгашнинг судьялар орасидан тасдиқланган ва ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи ўн бир нафар аъзоси Кенгаш томонидан унинг раиси тақдимига биноан Кенгашнинг шўбаси ҳамда Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси таркибига, шу жумладан мазкур тузилмаларнинг раҳбарлари лавозимларига сайланиши белгиланди.

Бундан ташқари, Кенгаш эндиликда, судьялар орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиб, уларни барвақт аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради, суд тизимида аниқланган ҳар бир коррупция ҳолатини кўриб чиқади ва принципиал баҳолайди, судьялар фаолиятини очиқ ва шаффоф электрон рейтинг дастури асосида баҳолаш мезонларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради.

Шунингдек, Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисининг масъулияти оширилиб, Кенгаш фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва Кенгаш зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан масъул бўлишлиги белгиланган ҳолда, суд ҳокимияти мустақиллигини, судьялар дахлсизлигини таъминлашга ва одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ҳақида, шунингдек суд тизимида коррупцияга қарши курашишнинг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига йил якунлари бўйича ахборот тақдим этиши тасдиқланди.

Бундан ташқари, Қонун билан Кенгаш раиси ўринбосари ваколатларига ҳам ўзгартишлар киритилган бўлиб, унга кўра, Кенгаш раиси ўринбосари судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекциясининг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, унинг фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун жавобгар бўлади, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир ишларни ташкил этади.

Шунингдек, Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Кенгаш раиси судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга оширишга аралашганлик ҳолатлари юзасидан прокуратура органларига тақдимнома киритиши мумкин. Прокуратура органларига киритилган тақдимнома 1 ой муддатда кўриб чиқилади ва Кенгаш жиноят иши қўзғатилганлиги тўғрисида ёки уни қўзғатиш рад этилганлиги ҳақида Бош прокуратура томонидан хабардор қилинади.

Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимча натижасида судьяларнинг мустақиллигини таъминлаш орқали фуқароларнинг одил судловга эришиш даражаси оширилишига, суд тизимида коррупциявий ҳолатларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш механизмлари янада ривожлантирилишига эришилади.

Дилмурод Юсупов,

Хоразм вилоят маъмурий судининг судьяси

Skip to content