ХОРАЗМ ВИЛОЯТ СУДИДА ЯНГИ ҚОНУН БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
Хоразм вилоят суди, вилоят маъмурий суди ва Бизнес-омбудсман билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти бўйича судья ва суд аппарати ходимлари учун семинар ўтказилди.
Унда вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси Шухрат Раззақов, вилоят маъмурий суди судьялари Темур Ибрагимов, Сардор Аллаберганов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони етакчи инспектори Дилшодбек Ходжаевлар маъруза қилиб, иштирокчиларга қонуннинг асосий жиҳатлари, амалиётда қўлланилиши бўйича тушунтириш беришди.
Жорий йилнинг 11 январь куни қабул қилинган“Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонунга кўр Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, яъни Бизнес-омбудсман ва унинг девони ходимларининг ваколатлари кенгайтирилиб, уларга маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда жарима солиш кўринишидаги маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳуқуқи берилди.
Эндиликда, Вакил, унинг ўринбосари ва девон бош инспекторлариМаъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланган моддалар, жумладан, 43, 2002, 2411-2414, 2416, 2418, 24110-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқади.
“Демак Бизнес-омбудсман маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда жарима солиш кўринишидаги маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳуқуқи ушбу моддаларда акс этган: жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш; Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш; Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш; Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш; Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш; Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш; Имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш; Тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш; Тадбиркорлик субъектларидан қонунчиликни бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш.” – Шуҳрат Раззақов, Хоразм вилоят суди судьяси. Савол-жавоб тарзида давом этган семинарда иштирокчилар ўзлари учун керакли маълумотларга эга бўлишди.